29 сентябрь куни 10:00 дан 18:00 га қадар Янгиҳаёт ва Мирзо Улуғбек истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Пойтахт» маълум қилди.

Янгиҳаёт туманининг «Чоштепа», «Хушнуд», «Эркин ҳаёт» ва «Олчазор» МФЙлари:

  • Аҳоли истеъмолчилари сони — 2920 та
  • Улгуржи истеъмолчилар сони — 25 та

Мирзо Улуғбек туманининг А.Югнакий, Ҳумоюн, ТТЗ-1, ТТЗ-2, ТТЗ-4 мавзелари, «Бешқала», «Султония», «Мунаввар қори», «Гулрайхон», «Геофизика» ва «Темурийлар» МФЙлари

  • Ерли хонадон сони — 13341 та
  • Улгуржи истеъмолчилар сони — 7 та
  • 3 та автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари

Аввалроқ Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманининг айрим ҳудудларида 3 октябрдан 6 октябргача иссиқ сув таъминоти тўхтатилиши ҳақида хабар бергандик.