Тошкент шаҳрининг Бектемир, Юнусобод, Сергели, Яккасарой туманларида газ таъминоти қисман тўхтатилади, дея хабар қилди «Ҳудудгаз Пойтахт».
Бунга куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари доирасида газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилиши сабаб сифатида кўрсатилган. Шу муносабат билан юқорида қайд этилган туманларнинг баъзи маҳалла ва кўчаларида 6 октябрь куни газ таъминоти тўхтатилади.
Бектемир туманида 11:00 дан 15:00 гача:
- «Ийк Ота» маҳалласи;
- «Гулбоғ» маҳалласи;
- Улгуржи истеъмолчилар — 36 та.
Юнусобод туманида 10:00 дан 16:00 гача:
- «Посира» маҳалласи;
- Улгуржи истеъмолчилар — 1 та.
Сергели туманида 14:00 дан 17:00 гача:
- «Фароғатли» маҳалласи;
- «Хонободтепа» маҳалласи;
- Улгуржи истеъмолчилар — 5 та.
Яккасарой туманида 10:00 дан 17:00 гача:
- Қушбеги мавзесидаги 11 та кўп қаватли уйлар;
- Бошлиқ кўчаси;
- Улгуржи истеъмолчилар — 11 та.