Ўзгидромет жума куни айрим ҳудудларда кучли ёмғир ёғишидан огоҳлантирди

Ўзгидромет жума куни Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ва тоғли ҳудудларда кучли ёмғир ёғишидан огоҳлантирди. Ҳарорат кундузи +10, кечаси +2 даражагача пасайиши мумкин.

Шаҳноза Мирзиёева: Болаларга нисбатан зўравонлик мавжудлигига сабаб бўлаётган жамиятдаги муносабатни ўзгартирмоқчимиз

Ўзбекистонда 9 ой давомида болаларга нисбатан 1240 та зўравонлик ҳолати қайд этилган. Зўравонлик оқибатида 22 бола ҳалок бўлган. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Адлия вазирлиги ва ЮНИСЕФ болаларга нисбатан зўравонликка қарши қонун лойиҳасини тақдим этди.

Ўзбекистон зилзиладан жабр кўрган Афғонистонга қарийб 100 тонна инсонпарварлик ёрдами юборди

7 октябрдаги кучли зилзилалардан жабр кўрган Афғонистонга Ўзбекистондан қарийб 100 тонна инсонпарварлик ёрдами етказилди. Жўнатма таркибида озиқ-овқат ва бирламчи тиббий ёрдам воситалари бор."ЕИ Ўзбекистон учун эзгулик кучи бўлишда давом этади". Европарламент

Ўзбекистон бўйича резолюция қабул қилди

Европарламент Ўзбекистон бўйича резолюцияни қабул қилди, унда мамлакатнинг ютуқ ва камчиликлари, ЕИ тавсиялари келтирилган. «ЕИ Ўзбекистон учун эзгулик кучи бўлишда давом этади… Шу билан бирга, дўстлар сингари камчиликлар ҳақида очиқ гапирамиз», — деди Европарламент депутатларидан бири.

Расмийлар электроскутер ва самокатлар ҳаракатини тартибга солмоқчи. Бу қандай бўлади?

ИИВ йўл ҳаракати қоидаларига электросамокат ва скутерлар ҳаракатини тартибга солувчи ўзгартиришларни киритмоқчи. 14 ёшга тўлмаганларга уларни бошқаришни тақиқлаш таклиф қилинмоқда. Уларда пиёдалар йўлакларида 6 км/соат, йўлларда эса 20 км/соат тезликда ҳаракатланиш мумкин бўлади.

«Солиқ резиденти сифатида рўйхатдан ўтмагани бозордаги устун мавқеини аниқлашга таъсир этмайди». Антимонополия қўмитаси — Yandex Go ҳақида

Антимонополия қўмитаси Yandex Go Ўзбекистонда солиқ резиденти сифатида рўйхатдан ўтмаганига изоҳ бериб, бу унинг бозордаги устун мавқеини аниқлашга таъсир этмаслигини маълум қилди. Қўмита тез кунларда рақамли платформа бўлган агрегаторлар хизматлари бозорининг таҳлили натижаларини эълон қилмоқчи.

Тошкент вилоятида йигитни ўлдириб, машинасини ёқиб юборишда гумонланган шахс ушланди

Янгийўл туманида 25 ёшли такси ҳайдовчисини ўлдириб, машинасини ёқиб юборишда гумонланган шахс ушланди. Воқеага улар ўртасидаги пул қарзи сабаб бўлгани аниқланди.

Депутатлар Сурайё Раҳмоновани болалар омбудсмани этиб сайлади

Қонунчилик палатаси Сурайё Раҳмоновани Олий Мажлиснинг бола ҳуқуқлари бўйича вакили этиб сайлади. У аввал Бош прокуратура, АОКА ва Сенатда ишлаган. Номзод Сенат томонидан тасдиқланиши керак.

Аҳоли ва бизнеснинг инфляцион кутилмалари пасайди

Сентябрь ойида Ўзбекистонда аҳоли ва бизнеснинг инфляцион кутилмалари пасайди. Аҳоли ва тадбиркорларнинг валюта курси ўзгаришидан хавфсираши бироз пасайган, лекин ёқилғи ва энергия нархи ошишини қайд этган респондентлар улуши кетма-кет бешинчи ой ошмоқда.

Сайёҳнинг жойини қўшимча пул эвазига вип классга ўзгартириб берган «Афросиёб» поезди бошлиғи ишдан олинган

Тармоқларда хорижлик сайёҳнинг «Афросиёб» поездидаги жойини эконом классдан вип классга ўзгартириш учун поезд бошлиғига қўшимча пул бергани акс этган видео тарқалди. «Ўзтемирйўлйўловчи» компанияси ҳолат июль ойида содир бўлгани ва бошлиқ ишдан олинганини билдирди.

Фарғонада 6 та арчани қуритиб қўйган маҳалла раиси жаримага тортилди

Бувайда туманидаги «Бумозор» МФЙ раиси тегишли чоралар кўрмасдан 5 ёшли 6 та арча кўчатларини қуриб қолишига олиб келгани учун 330 минг сўм миқдорида жаримага тортилди.

Навбатдан ташқари аттестациядан ўтиб, малака тоифасини оширган тиббиёт ходимларига қўшимча ҳақ тўланади

Ўзбекистонда ўз хоҳиши билан навбатдан ташқари аттестацияда қатнашиб, малака тоифасини оширган тиббиёт ва фармацевтика ходимларига оширилган малака тоифаси бўйича ҳақ тўланади.