9 октябрь куни Хитойдан «Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон — Афғонистон» мультимодал транспорт коридори орқали Афғонистондаги Ҳайратон станциясига автомобиль қисмлари билан 22 контейнердан иборат навбатдаги поезд келди, деб хабар берди «Ўзбекистон темирйўллари» компанияси матбуот хизмати.

Илгари худди шу йўналишда 42 та контейнер худди шундай юк билан етказиб берилганди.

Маросимда қатнашган «Ўзбекистон темирйўллари» АЖ вакиллари Ҳирот вилоятида юз берган кучли зилзила оқибатида жабрланганлар ва уларнинг оилаларига етказилган кўплаб йўқотишлар юзасидан ҳамдардлик билдирди.

«Ўзбекистон томони ушбу қийин пайтларда Афғонистон ва унинг халқи билан бирдамликда», — деди Хикматулла Рахметов.

2022 йил сентябрь-декабрь ойларида Хитойдан Афғонистонга 22 та, 2023 йил январь-сентябрь ойларида 73 та контейнер ташилди. Август ойидан бошлаб ҳажмлар сезиларли даражада ошган. Шу билан бирга, Хитойдан Афғонистонга контейнерларни етказиб бериш муддати 20−25 кунгача қисқартирилди (Хитой ҳудудида — 13−18 кун, Қирғизистон — 4−5 кун, Ўзбекистон — 3−4 кун).