Тошкентнинг Учтепа туманида уч нафар қурувчини оқова сувлари учун мўлжалланган чуқурлик қазиш вақтида тупроқ босиб қолгани хабар берилганди. Туман ҳокимлиги улардан 2 нафари вафот этганини билдирди.
Учтепа туман ҳокимининг ўринбосари Азиз Наимовнинг маълум қилишича, коллектор қурилишида (котлован қазиш вақтида) «Шафоат» масъулияти чекланган жамиятнинг 5 нафар ходими ишлаётган бўлган.
Аммо тупроқ кўчиши оқибатида 2 нафар ходим вафот этган. 1 нафар ходим айни дамда касалхонада, қолган 2 нафар ишчиларнинг аҳволи қониқарли баҳоланмоқда.
Айни дамда туман Ички ишлар бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза этувчи идоралар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.