Тошкент шаҳрида Миллий гвардия ходими ўзини ўзи отиб қўйди. Маълумотни Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов «Газета.uz»га тасдиқлади.
Воқеа 17 октябрь куни содир бўлган. У ўз жонига нима учун қасд қилгани маълум эмас.
Ҳолат юзасидан Тошкент ҳарбий прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.