Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг А320 самолёти (иллюстратив фото).
Фото: Шуҳрат Латипов / «Газета.uz»
Uzbekistan Airways пенсия ёшидаги фуқароларга ички авиақатновлар учун чегирма эълон қилди
Uzbekistan Airways туризм ойлиги муносабати билан 60 ёшдан ошган эркаклар ва 55 ёшдан катта аёлларга ички авиақатновлар учун 25 фоизли чегирма эълон қилди. Чегирма 1 ноябрдан 30 ноябрга қадар амал қилади.
Lotinchada
17 октябр 2023, 11:09
Жамият
Uzbekistan Airways 60 ёшдан ошган эркаклар ва 55 ёшдан катта аёлларга 25 фоизли чегирма эълон қилди.
Чегирма 1 ноябрдан бошлаб 30 ноябрга қадар амалга ошириладиган барча ички авиақатновларнинг эконом-класси учун (К-класс ва ундан юқори) тақдим этилади.
Чегирмали авиачипталарни Uzbekistan Airways Sales филиали ёки Ўзбекистонда жойлашган авиакомпания агентларидан харид қилиш мумкин. Авиачипта сотиб олаётганда паспорт ёки ID карта талаб этилади.
Telegram каналга аъзо бўлинг