Тошкент шаҳри ҳокимининг қарорига асосан пойтахтда 6 ноябрдан иситиш мавсуми бошланади, дея хабар бермоқда ҳокимлик матбуот хизмати.
Қайд этилишича, фуқароларнинг кўплаб мурожаатлари ва метеорология хизмати маълумотларига мувофиқ, марказлашган иссиқлик таъминотидан фойдаланувчи истеъмолчиларни иссиқлик билан таъминлаш мақсадида 3 ноябрь соат 00:00 дан бошлаб иссиқлик манбаларидан иссиқлик муҳитининг айланма ҳаракати йўлга қўйилади.
6 ноябрдан эса ижтимоий соҳа объектлари ва кўп хонадонли турар жой биноларини иссиқлик энергияси билан босқичма-босқич таъминлаш ишлари бошланади.
Турар жой ёки муассасада иссиқлик таъминоти ёқилиши жараёнида бирор-бир муаммо ва носозликлар аниқланганда, қуйидаги рақамларига мурожаат қилиш мумкин:
- 1055;
- 71 210−01−87;
- 71 210−01−41;
- 71 210−01−11;
- 71 210−01−63.
Шунингдек, ҳокимлик ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига ҳам мурожаат қилиш мумкинлигини эслатди.