8 ноябрдан 10 ноябргача Тошкентнинг айрим кўчаларида ҳаракатланиш чекланади, дея хабар бермоқда пойтахт ИИББ матбуот хизмати.
Қайд этилишича, йўллар ёпилиши 8−9 ноябрь кунлари Ўзбекистонда ўтказилаётган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 16-саммитини юқори савияда ўтказиш билан боғлиқ.
Хусусан, қуйидаги кўчаларда ҳаракатланиш чекланади:
- Ислом Каримов номидаги аэропорт майдонидан Бобур кўчаси бўйлаб Бобур — Шота Руставели чорраҳасигача;
- Нукус — Бобур чорраҳасидан Нукус кўчаси бўйлаб Мовароуннаҳр кўчасигача;
- Ойбек — Туркистон чорраҳасидан Ойбек, Афросиёб ва Олмазор кўчалари;
- Ислом Каримов — Бунёдкор чорраҳасидан Ислом Каримов кўчаси бўйлаб Амир Темур — Ислом Каримов чорраҳасигача;
- Шароф Рашидов — Афросиёб чорраҳасидан Шароф Рашидов кўчаси бўйлаб Кичик ҳалқа айланма йўлигача;
- Навоий — Мустақиллик чорраҳасидан Навоий — Лабзак чорраҳасигача;
- Фурқат — Бешёғоч чорраҳасидан Бешёғоч кўчаси бўйлаб Ислом Каримов — Бешёғоч чорраҳасигача;
- Олмазор — Ислом Каримов чорраҳасидан Олмазор кўчаси бўйлаб Навоий кўчасигача.
Харита: ЙҲХХ
Хабарга кўра, ҳаракатланиш чекланган кўчаларда тез-тиббий ёрдам, фавқулодда вазиятлар бўлинмалари транспорт воситаларига истисно тариқасида ҳаракатланиш учун рухсат берилади.
ЙҲҲХ йўлларда тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қилди.
Тошкент ИИББнинг қўшимча қилишича, 8 ва 9 ноябрь кунлари Тошкентга юк ташувчи транспорт воситаларининг кириши қисман чекланади.
Шу кунларда Тошкентдаги юк ташувчи транспорт воситаларининг шаҳар марказида ҳаракатланиши тўлиқ тўхтатилади, дейилади хабарда.
Харита: Тошкент шаҳар ИИББ
Бошқарма саммит доирасида белгиланадиган вақтинчалик чекловлар сабабли водийдан воҳага ҳамда воҳадан водийга ҳаракатланиш 4P-12 автомагистраль йўли орқали амалга оширилишини эслатиб ўтди.