Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Азамат Эгамбердиевич Мирзаев Навоий вилояти прокурори лавозимига тайинланди, дея хабар бермоқда идора матбуот хизмати.
У 2020 йилнинг ноябр ойидан буён мазкур лавозимда ишлаб келган Бахтиёр Аҳмедовнинг ўрнини эгаллади. У эса Бош прокуратуранинг Ижтимоий соҳада қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Азамат Мирзаев тайинловга қадар Қашқадарё вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаган.