IQAir ҳаво сифати мониторинги платформасида Тошкент шаҳри ҳавоси сўнгги бир ой ичида 4 кун «носоғлом» деб қайд этилди. Шунингдек, Ўзбекистон пойтахтида 10 кун «таъсирчан гуруҳ учун носоғлом» ҳаво кузатилган.

Шаҳарнинг 6 та нуқтасида IQAir платфомасига маълумот узатадиган ҳаво сифатини қайд этувчи қурилмалар мавжуд. Уларнинг 5 таси маҳаллий вақт билан соат 14:00 да Тошкентдаги ҳаво «носоғлом» эканини қайд этди. 1 таси эса ҳаво «таъсирчан гуруҳ учун носоғлом» дея кўрсатди.

Скрин: IQAir платформасиСкрин: IQAir платформаси

Соат 17:40 да Тошкент дунёнинг энг ифлосланган шаҳарлари рейтингида 5-ўринда турибди. IQAir индекси бўйича айни вақтда дунёнинг 4 та шаҳри — Покистон ва Ҳиндистоннинг иккитадан шаҳрида ҳаво сифати Тошкентдагидан ёмонроқ.

iqair, носоғлом ҳаво, тошкент

Ўзбекистон пойтахтида ҳаво сифати эрта ва индинга яхшиланиши прогноз қилинмоқда. 9 ноябрдан 13 ноябргача пойтахтда ҳаво сифати «яхши» даражада бўлиши прогноз қилинган.

iqair, носоғлом ҳаво, тошкент

IQAir cўнгги бир ой давомида Ўзбекистон пойтахтида фақат бир кун «яхши» даражали ҳавони қайд этган. 15 кун давомида «ўртача» сифатли ҳаво кузатилган бўлса, қолган 14 куннинг 4 кунида «носоғлом», 10 кунида «таъсирчан гуруҳлар учун носоғлом» бўлган ҳаво кузатилган.iqair, носоғлом ҳаво, тошкент

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қурилиш ишлари тезлашиши оқибатида Тошкент шаҳрининг қатор туманларида ва Бухоро шаҳрида яшиллик даражаси 2022 йилда 2017 йилга нисбатан 33−37 фоизгача қисқаргани хабар қилинганди. Хусусан, кўрсаткич Шайхонтоҳур туманида 26 фоизга, Яккасаройда 23 фоизга, Олмазорда 33 фоизга, Мирзо Улуғбекда 18 фоизгача камайган.