8 ноябрдан бошлаб Тошкент−Хўжакент−Тошкент йўналишдаги электропоездлар ҳаракати тўхтатилди. Бу ҳақда Tashtrans хабар қилди.

Ҳаракат қачондан бошлаб қайта тикланиши номаълум.

«[8 ноябрь] кечқурун Тошкент−Хўжакент йўналишида сўнгги рейсда кетмоқчи бўлганлар Чирчиқ, Ғазалкент ва Хўжакентга муқобил йўналишни олдиндан режалаштиришни тавсия қиламиз», — дейилади хабарда.