Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт, Бектемир, Яшнобод туманларида газ таъминоти қисман тўхтатилади, дея хабар бермоқда пойтахт ҳокимлиги.
Бунга куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари доирасида газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилиши сабаб қили кўрсатилган. Газ таъминоти тўхтатиладиган ҳудудлар:
Янгиҳаёт туманида 5 декабрь куни 11:40 дан 18:00 гача:
- Хушнуд маҳалласи Сой бўйи, Сардор, Ривожланиш кўчаларида 175 та хонадон;
- Улгуржи истеъмолчилар — 2 та.
Бектемир туманида 5 декабрь 11:40 дан 16:00 гача:
- Абай маҳалласи;
- Чашма маҳалласи;
- Улгуржи истеъмолчилар — 6 та.
Яшнобод туманида 6 декабрь 10:40 дан 18:00 гача:
- Уйсозлар маҳалласи;
- Улгуржи истеъмолчилар — 4та.