22 декабрь куни «2024 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги президент фармони [ПФ-213-сон] қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.
Фармонга кўра, 2024 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди:
Барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар):
- 22 март — жума;
- 11 апрель — пайшанба;
- 18 июнь — сешанба;
- 3 сентябрь — сешанба;
- 31 декабрь — сешанба.
6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун:
- 2 январь — сешанба;
- 23 март — шанба;
- 12 апрель — жума;
- 31 август — шанба;
- 30 декабрь — душанба.
5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қуйидаги тартибда кўчирилади:
- 6 январь — шанба кунидан 2 январь — сешанба кунига;
- 13 апрель — шанба кунидан 12 апрель — жума кунига;
- 14 декабрь — шанба кунидан 30 декабрь — душанба кунига.