Тошкент шаҳри ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисмида (Жуда кўп миқдордаги товламачилик) назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланиб, терговдан қочган тўрт нафар шахс қидирувга берилди. Уларнинг исмлари:
Дониёр Дилмуроджон ўғли Мамажонов (1994 й.т.);
Абдулла Абдурахманович Мухамедов (1985);
Жамшид Абдулазизович Солиев (1992);
Хусан Хашимович Исамитдинов (1964).
Мазкур шахсларга нисбатан сиртдан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланди.
Фуқаролардан ушбу шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлса ёки унинг хатти-ҳаракатидан жабр кўрган бўлса, 71−206−45−69, 71−206−49−46 ёки 102 рақамлари ёхуд 99−370−73−94 Telegram рақами орқали ИИББга мурожаат қилиш сўралди. Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади