Янги йил байрами арафасида Тошкент шаҳрининг бир қанча бозорлари ҳудудида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ташкил қилинди, дея хабар бермоқда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати.
Деҳқон бозорлари 2024 йилнинг 1 январь куни ҳам ишлайди. Ташкил қилинган бозорлар рўйхати:
- Бектемир тумани — «Қўйлиқ деҳқон бозори» АЖ;
- Миробод тумани — «Миробод деҳқон бозори» АЖ;
- Мирзо Улуғбек тумани — «Наврўз деҳқон бозори» АЖ;
- Сергели тумани — «Сергели деҳқон бозори» АЖ;
- Олмазор тумани — «Қорақамиш деҳқон бозори» АЖ;
- Учтепа тумани — «Фарҳод деҳқон бозори» АЖ;
- Шайхонтоҳур тумани — «Эски Жува деҳқон бозори» АЖ;
- Яшнобод тумани — «Авиасозлар деҳқон бозори» АЖ;
- Юнусобод тумани — «Юнусобод деҳқон бозори» АЖ ва «Олой деҳқон бозори» АЖ;
- Яккасарой тумани — «Аския деҳқон бозори» АЖ;
- Чилонзор тумани — «Чилонзор деҳқон бозори»АЖ;
- «Тошкент қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари улгуржи бозори» АЖ;
Ҳокимликнинг қўшимча қилишича, дам олиш кунлари бозор ҳудудида байрам арафаси маданий дастурларини ташкилллаштириш ҳам режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бош прокуратура ярмаркаларда нархларни асоссиз равишда оширишга уринишларни назорат қилиши билдирилганди.