28 декабрь куни Тошкент шаҳри халқ депутатлари кенгаши шаҳар ва ундаги туманларнинг 2024 йилги бюджетини тасдиқлади. Кенгаш раиси томонидан имзоланган Тошкентнинг бош молиявий ҳужжати жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинмади.
Кенгаш сессияси 27 декабрь куни бўлиб ўтди, бироқ йиғилиш жонли эфирда кўрсатилмади, ёзиб олинган видеоси ҳам ҳеч қаерда эълон қилинмади. Ҳокимлик Telegram каналида эълон қилинган пресс-релизда 2024 йилги бюджет қабул қилиниши ҳақида сўз бормаган. Хабарда таъкидланишича, депутатлар 2023 йилнинг тўққиз ойи якунлари бўйича бюджет ижросини кўриб чиққан, бироқ бу ҳужжат E-Qaror`да эълон қилинмаган ёки яширин шаклда жойланган.
№ | Кўрсаткичлар | 2023 йил прогнози | 2024 йил прогнози |
1. | Ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ), млрд сўм | 176 212,10 | 210 726 |
2. | ЯҲМ ўсиши, % | 6,3 | 7,1 |
3. | Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг ўсиши, % | 6,2 | 6,4 |
4. | Хизмат кўрсатиш соҳасининг ўсиши, % | 16,5 | 11,1 |
6. | Қурилиш ишларининг ўсиши, % | 6,2 | 6,7 |
Прогнозга кўра, ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ) 7,1 фоизга (2023 йил учун 6,3 фоиз прогноз қилинганди) — 210,73 трлн сўмгача (176,2 трлн сўм), саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 6,4 фоизга (6,2 фоиз), хизмат кўрсатиш соҳаси — 11,1 фоизга (16,5 фоиз), қурилиш — 6,2 фоизга (6,2 фоиз) ўсади.
Пойтахт бюджети туманларни ҳисобга олмаганда 8,08 трлн сўм миқдорида прогноз қилинмоқда, бу ўтган йилги кўрсаткичдан (6,41 трлн сўм) 26 фоизга кўп. Ҳудудларни ҳисобга олган ҳолда — 9,16 трлн сўм.
№ | Кўрсаткичлар | 2023 йил | 2024 йил | Ўсиш (%) |
Жами | 6 414 010 365 | 8 077 400 964 | 25,9 | |
1. | Юридик шахслар учун фойда солиғи | 585 048 019 | 796 235 220 | 36,1 |
2. | Жисмоний шахслар учун даромад солиғи | 751 998 080 | 1 530 800 260 | 103,6 |
3. | Якуний истеъмолчиларга бензин, дизель ёнилғиси ва газ сотишдан олинадиган солиқ | 321 083 000 | 427 394 000 | 33,1 |
4 . | Юридик шахслар учун мол-мулк солиғи | 932 863 000 | 1 248 523 000 | 33,8 |
5 . | Юридик шахслар учун ер солиғи | 714 780 000 | 712 648 000 | -0,3 |
6. | Айланмадан олинадиган солиқ | 788 871 000 | 711 945 039 | -9,8 |
7. | Давлат божи | 657 141 000 | 606 035 000 | -7,8 |
8 . | Жарималар | 474 544 000 | 618 559 000 | 30,3 |
9 . | Давлат ташкилотларининг соф фойдасидан олинадиган даромадлар | 166 180 000 | 394 364 831 | 137,3 |
10 . | Тўловлар | 428 399 000 | 487 838 000 | 13,9 |
11. | Хусусийлаштириш | 100 000 000 | 29 200 000 | -70,8 |
12. | Металл бўлмаган қурилиш материаллари учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ | 20 630 000 | ||
13. | Мобил алоқа хизматларидан акциз солиғи бўйича тушумлар | 81 987 795 | 201 397 128 | 145,6 |
14. | Алкоголли маҳсулотлар, шу жумладан, пиво учун акциз солиғи | 191 139 648 | 222 740 969 | 16,5 |
15. | Тамаки маҳсулотларига акциз солиғи | 199 345 823 | 89 720 517 | -55,0 |
Агар ўтган йили бюджет даромадларининг асосий қисми юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи (932,9 млрд сўм) даромадлари ҳисобидан шакллантирилиши режалаштирилган бўлса, янги йилда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (ЖШОДС) ҳисобидан шакллантирилади — 1,53 трлн сўм. Прогнозларга кўра, даромад солиғи тушумлари икки баравар кўпаяди (2023 йилда бу миқдор 752 млрд сўм бўлиши кутилган эди).
Бюджет даромадларининг иккинчи асосий манбаи юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи бўлиши керак — 1,25 трлн сўм (+33 фоиз).
Кейинги ўринда юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи — 796,2 млрд сўм (585 млрд сўм), тушум 36 фоизга ўсиши кутилмоқда.
Бундан ташқари, давлат ташкилотларининг соф фойдаси — 394,4 млрд сўм (+2,4 баравар) ва мобил алоқа хизматларига солинадиган акциз солиғи — 201,4 млрд сўм (+2,5 баравар) ҳам кескин ўсиши прогноз қилинмоқда.
Юридик шахслардан олинадиган ер солиғи — 712,6 млрд (-0,3 фоиз), айланмадан олинадиган солиқ — 711,9 млрд сўм (-9,8 фоиз), давлат божи — 606 млрд сўм (-7,8 фоиз), тамаки маҳсулотларидан олинадиган акциз солиғи — 89,7 млрд сўм (2 баробардан ортиқ) ҳажми камайиши кутилмоқда.
Хусусийлаштириш ишларидан 29,2 млрд сўм олиш кўзда тутилган, жорий йилда бу кўрсаткич 100 млрд сўм эди.
Тошкент шаҳри ва туманлари бюджетининг 2024 йилдаги даромадлари ва харажатлари прогнозлари
№. | Шаҳар ва туманларнинг номлари | 2023 йил учун прогнозлар | 2024 йил учун прогнозлар | Ўсиш, % |
Жами | 7 739 304 365 | 9 677 188 925 | 25,0 | |
1 . | Тошкент | 6 414 010 365 | 7 563 542 350 | 17,9 |
2. | Шайхонтоҳур тумани | 118 017 000 | 139 466 961 | 18,2 |
3. | Учтепа тумани | 124 639 000 | 154 517 000 | 24,0 |
4 . | Чилонзор тумани | 127 654 000 | 153 846 000 | 20,5 |
5 . | Миробод тумани | 93 697 000 | 120 121 000 | 28,2 |
6. | Мирзо Улуғбек тумани | 137 095 000 | 168 227 000 | 22,7 |
7. | Яккасарой тумани | 73 992 000 | 100 504 000 | 35,8 |
8 . | Олмазор тумани | 133 872 000 | 154 485 000 | 15,4 |
9 . | Яшнобод тумани | 136 638 000 | 161 928 000 | 18,5 |
10 . | Сергели тумани | 108 642 000 | 125 483 000 | 15,5 |
11. | Бектемир тумани | 60 311 000 | 67 068 000 | 11,2 |
12 . | Юнусобод тумани | 139 497 000 | 174 544 000 | 25,1 |
13 . | Янгиҳаёт тумани | 71 240 000 | 79 598 000 | 11,7 |
Тошкент шаҳрига республика бюджетидан қўшимча 513,86 млрд сўмлик трансфертлар олинади, бу эса пойтахт бюджетининг харажатлар қисмида ўз аксини топади.
2024 йилга мўлжалланган бюджет даромадлари ва харажатлари прогнозлари барча ҳудудларда ва алоҳида Тошкент шаҳрида 2023 йил прогнозига нисбатан ўсди. Хусусан, Яккасарой (+35,8 фоиз), Миробод (+28,2 фоиз) ва Юнусобод (+25,1 фоиз) туманларида энг юқори ўсиш кутилмоқда.
Учтепа тумани бюджети (153,5 млрд сўм) Чилонзор тумани бюджетидан (153,8 млрд сўм) кўп бўлди.
Тошкент шаҳар бюджетининг биринчи яримйилликдаги харажатлари таҳлили шуни кўрсатдики, ҳокимлик кам таъминланган оилалар, мактаб, боғча ва шифохоналарни таъмирлаш учун белгиланганидан камроқ маблағ ажратган. Лифтларни яхшилаш ва таъмирлаш харажатлари ҳам камайди, аммо қурилиш ва «бошқа мақсадлар» учун харажатлар кўпайди.