7−8 февраль кунлари А-373 Тошкент — Ўш автойўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисмида қор ёғиши, вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик ва туман кузатилиши мумкин, деб огоҳлантириш берди Ўзгидромет хизмати агентлиги матбуот хизмати.
Шу кунларда мазкур ҳудудда кўринувчанлик 50 метргача пасайиши, шамол тезлиги 15 — 20 м/с гача кучайиши оқибатида автойўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келиши кутилмоқда.
6−12 февраль кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли эса республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди.
Ҳудудлар
- Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманлари;
- Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманлари;
- Самарқанд вилояти: Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманлари;
- Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманлари;
- Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);
- Наманган вилояти: Поп тумани.