14 февраль куни Андижон вилояти ҳокими қарорига асосан Олтинкўл тумани ҳокими лавозимига Расулов Отавуллохон Абдулахадович тайинланди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.
Отавуллахон Расулов.
Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги
Отавуллахон Расулов 1987 йили Пахтаобод туманида туғилган. 2011 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини, шунингдек, Банк-молия академиясини тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида туман ҳамда вилоят молия тизимларида мутахассис, раҳбар, шунингдек, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Тайинловга қадар вилоят камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётганди.
Эслатиб ўтамиз,6 февраль куни Эргашали Абдужалилов Олтинкўл тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди.
Муҳаммад Ҳайдаров.
Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги.
Шунингдек, халқ депутатлари Учқўрғон тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Ҳайдаров Муҳаммад Абдуҳакимович туман ҳокими лавозимига тайинланди, дея хабар берди Наманган вилояти ҳокимлиги.
Муҳаммад Ҳайдаров бунга қадар Наманган туманидаги «Олахамак» маҳалласида ҳоким ёрдамчиси сифатида фаолият юритиб келаётганди.