Ўзбекистонлик дзюдочилар Озарбайжоннинг Боку шаҳрида ўтган «Катта дубулға» турнирини учта медаль билан якунлади. Унда спортчилар 1 та олтин ва 2 та бронза медалини қўлга киритди, дея Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Фото: МОҚ
Олтин медаль:
-52 кг: Диёра Келдиёрова (вазари).
Унинг рақиби италиялик Одетт Гюфрида эди.
Бронза медаль:
-48 кг: Ҳалима Қурбонова (иппон)
У 3-ўрин учун баҳсда испаниялик Апуерта Комасни мағлуб этди.
-60 кг: Достон Рўзиев (иппон).
Рақиби: грузиялик Темур Гозадзе.