Тошкент вилоятидаги фабрика қурилишида жароҳатланган ва ҳалок бўлганларнинг барчаси Ҳиндистон фуқароларидир — ФВВ
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, ОКМК мисни бойитиш фабрикаси қурилиш майдончасида темир конструкцияларнинг қулаши оқибатида 3 ишчи ҳалок бўлди, 29 киши жароҳатланди, уларнинг барчаси Ҳиндистон фуқаролари ҳисобланади.
ОКМК мисни бойитиш фабрикаси қурилишида том қулаб, бир неча киши ҳалок бўлди
ОКМК мисни бойитиш фабрикаси қурилиш майдонида том қулаб, ишчиларни босиб қолди. Бош прокуратуранинг «Газета.uz»га маълум қилишича, дастлабки маълумотларга кўра, 3 киши ҳалок бўлган, 45 киши жароҳатланган.
Ўзбекистонда туркман шоири Махтумқулининг 300 йиллик юбилейи кенг нишонланади
Бу йил Ўзбекистонда туркман шоири ва мутафаккири Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллиги нишонланади. «Махтумқули Фироғий нафақат туркий халқлар, айни пайтда жаҳон адабиёти ва маданияти тарихида алоҳида ўрин эгаллаган атоқли шоир ва мутафаккирдир», — дейилади президент қарорида.
Сурхондарё ва Навоий вилоятлари ҳокимларига ўринбосарлар тайинланди
Сурхондарё вилояти ҳокимига Шерали Жўраев, Навоий вилояти ҳокимига эса Элбек Ғаффоров ўринбосар этиб тайинланди.
Бағдод, Учкўприк ва Бахмал туманларига янги ҳокимлар тайинланди
Ғанижон Солиев Фарғона вилоятининг Бағдод туманига, Қодиржон Эркабоев эса Учкўприк туманига ҳоким бўлди. Шунингдек, Азиз Эргашев Жиззах вилоятининг Бахмал туманига ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Ўзбекистонда электр энергияси ва газ таъминотидаги чекловлар давом этади
Энергетика вазирлиги куннинг тиғиз вақтларида аввалроқ электр энергияси етказиб бериш ва метан «заправкалар» фаолиятига нисбатан киритилган чекловлар давом этишини маълум қилди. Ҳолат яхши томонга ўзгаргунга қадар бугун ҳам (20 февраль) маълум чекловлар киритилиши мумкин, дея огоҳлантирди вазирлик.
2023 йилда фарзанди таълимида масъулиятсизлик қилган 12 мингдан зиёд ота-она жаримага тортилди
Ўзбекистонда ўқувчиларнинг 14 мингдан зиёди мактабга мунтазам бормаётгани аниқланди, дея маълум қилди Мактаб вазирлиги бошқарма бошлиғи. Уларнинг 9 мингдан ортиғи таълимга қайтарилди. 2023 йилда фарзандининг таълим-тарбиясида масъулиятсизлик қилган 12 мингдан ортиқ ота-она жавобгарликка тортилди.
Пневматик, сигнал берувчи ва тиғли совуқ қуролни ўз ихтиёри билан топширганлар жавобгарликдан озод қилиниши белгиланмоқда
Депутатлар қурол тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши бўйича қонунни иккинчи ва учинчи ўқишда қабул қилди. Ҳужжат билан пневматик, сигнал берувчи, тиғли совуқ, улоқтириш ва ўзини ўзи ҳимоя қилиш қуролини ўз ихтиёри билан топширган шахслар жавобгарликдан озод қилиниши белгиланмоқда.
Бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Сенат раиси ёки Қонунчилик палатасининг спикери бўлиши тақиқланди
Ўзбекистонда айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Сенат раиси ёки Қонунчилик палатасининг спикери бўлиши тақиқланди. Шунингдек, депутатга ва сенаторга 36 иш кунидан иборат ҳақ тўланадиган ҳар йилги меҳнат таътили берилиши белгиланди.
Ўзбекистонда ногиронлиги бор фарзандини парваришлаш нафақасини олиши мумкин бўлган 33 минг ота-она имтиёздан фойдаланмаяпти
Президент ижтимоий ҳимоя тизими билан 250 та хизмат қамраб олинган бўлса-да, маҳалладаги аҳоли уларнинг ярмидан ҳам хабардор эмаслигини таъкидлади. Ногиронлиги бор фарзандини парваришлаш нафақасини олиши мумкин бўлган 33 минг ота-она ушбу имтиёздан фойдалангани йўқ.
Нукусдан Истанбулга авиақатновлар йўлга қўйилади
Апрель ойидан Нукусдан Истанбулга парвозлар йўлга қўйилиши режа қилинмоқда. Шунингдек, битта L-410 самолёти Қорақалпоғистонга ички рейслар учун ажратилади.
Енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотлардаги Осиё чемпионатида ўзбекистонликлар 4 та медаль олди
Эронда ўтган енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотлардаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 2 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритди.
LOT Polish Airlines Тошкент ва Варшавани мунтазам рейслар билан боғлайди
Польшанинг LOT Polish Airlines авиакомпанияси март ойи ўрталаридан Тошкент ва Варшава орасида авиақатновларни бошлайди. У пандемиядан кейин Ўзбекистон пойтахтидан Европа шаҳарларига парвозларни йўлга қўйган биринчи Европа авиакомпанияси бўлади.
«Биз нафақага чиқамиз, сиз эса ўрнимизга келасиз». Тоқаев Қозоғистоннинг ёш кадрларига мурожаат қилди
20 февраль куни Қозоғистон раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Президент ёш кадрлари захирасидаги ёшларга мурожаат қилиб, авлодлар алмашинуви, давлат хизматчиларининг иш вақти ва маоши, гендер баланси масалалари ҳақида фикр билдирди. «Биз нафақага чиқамиз, сиз эса бизнинг ўрнимизни эгаллайсиз», — деди у.
Ўзбекистондаги чиқинди полигонларида иқтисодий зоналар режими жорий этилади
Ўзбекистонда чиқинди полигонларини инвестициялар киритишга жозибадор қилиш учун уларнинг буфер ҳудудларига махсус иқтисодий зоналар режимини жорий этиш, чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси ҳамда органик усулда ўғитлар ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш бўйича янги тизим йўлга қўйилади.
Япония Ўзбекистонга иқтисодий ислоҳотларни давом эттириш учун 246,2 млн доллар кредит ажратади
Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни давом эттириш ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш учун Япониядан 246,2 млн доллардан ортиқ кредит олади.
Ўзбекистонда йилига иккитадан ортиқ автомобиль сотганлик учун солиқ жорий этилиши мумкин
Ўзбекистонда йил давомида иккитадан ортиқ автомобиль сотганларга солиқ солиш тизими жорий этилиши мумкин. Ушбу чора автомобилларни қайта сотишда чайқовчиликнинг олдини олишга қаратилган. Шунингдек, даромад солиғини ҳисоблашда чегириб ташланмайдиган харажатлар сони камайтирилиши мумкин.
Муҳим норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилишидан олдин жамоатчиликка эълон қилинади
«Муҳим иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга» норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилишидан олдин уларнинг тайёрланиши ҳақидаги ахборот муҳокамалар порталига жойлаштирилади. Бунда жамоатчиликнинг таклиф ва тавсиялари ҳисобга олинади.
2024 йилда Ўзбекистонни энг иссиқ ёз кутмоқда — Ўзгидромет
Эль-Ниньо табиий ҳодисаси туфайли Ўзбекистонда 2024 йилнинг ёзи кузатувлар тарихидаги энг иссиғи бўлиши кутилмоқда. Кейинчалик эса иссиқ ёз, қуруқ куз ва совуқ қиш билан тавсифланадиган Ла-Нинья жараёни бошланади. Аввалроқ олимлар бу йил тарихдаги энг иссиқ йил бўлишини прогноз қилганди.
Ўзбекистон Россия гази импортини ошириш учун 500 млн доллар ажратишни режалаштирмоқда
Ўзбекистон ҳукумати «шимолдан» газ импорти ҳажмини ошириш учун магистрал газ тизимини 500 млн долларга модернизация қилмоқчи. Ўзбекистон ҳозирда бу йўналиш орқали Россия газини олади. Етказиб бериш ҳажмини кунига 9 млн куб метрдан 32 млн куб метргача ошириш режалаштирилган.