«Самарқанд» ЙПХ масканида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан тўхтатилган юк машинаси юкхонасидан уч тонна истеъмолга яроқсиз гўшт топилди. Бу ҳақда Навоий вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
20 ёшли ҳайдовчи Бухородан Тошкентга кетаётган бўлган.
Ташиш қоидаларига зид ҳолда сақлаб келинаётган 3 тонна товуқ гўшти текшириш учун лабораторияга жўнатилди. Текширув натижасига кўра, маҳсулотлар истеъмолга яроқсиз деб топилди. Қоидабузарга жавобгарлик белгиланди.