Шавкат Мирзиёев қарори билан «аъло хулқи, ноёб истеъдоди, зукколиги, ташаббускорлиги, ўқишдаги муваффақиятлари ҳамда таълим, фан, адабиёт, санъат, маданият, спорт соҳаларида ва жамоатчилик фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари учун» бир қатор хотин-қизлар Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирланди.
Қарор билан қуйидагилар мукофотланди:
- Худайбергенова Гулшинар Жангабаевна — Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги 1-болалар мусиқа ва санъат мактабининг бахшичилик синфи ўқитувчиси;
- Коканова Нурсулиу Женисбай қизи — Қорақалпоқ давлат университетининг чет тиллари факультети филология йўналиши 4-босқич талабаси;
- Сулейманова Ўғилхон Абдуразок қизи — Ўзбек миллий мақом санъати марказининг Андижон вилояти бўлими артист-мақомчиси;
- Жонибекова Хусниёбону Эргашвой қизи — Андижон вилояти Хўжаобод тумани «Гара гури» маҳалла фуқаролар йиғинидаги ёшлар етакчиси;
- Пулатова Моҳичехра Темировна — Бухоро давлат университетининг қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик ихтисослиги бўйича таянч докторанти;
- Тўхтамишова Гулнора Мэлс қизи — Бухоро вилояти Ромитан туманидаги 2-касб-ҳунар мактабининг информатика фани ўқитувчиси;
- Чилмурзаева Мафтуна Абдуманнон қизи — Ўзбекистон Миллий университетининг қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик ихтисослиги бўйича мустақил тадқиқотчиси (Жиззах вилояти);
- Хожибоқиева Нигинахон Ўткир қизи — Ўзбекистон Миллий университетининг Жиззах филиали психология факультети иқтисодиёт йўналиши 3-босқич талабаси;
- Ҳакимова Шаҳзода Баҳриддин қизи — Тошкент тиббиёт академиясининг даволаш факультети 1-босқич талабаси (Қашқадарё вилояти);
- Мирзаёрова Севара Убайдуллаевна — Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтининг саноат иссиқлик энергетикаси ихтисослиги бўйича таянч докторанти;
- Эшпўлатова Моҳира Ўткиржон қизи -Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги 34-умумий ўрта таълим мактабининг ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси (Навоий вилояти);
- Омонбоева Меруерт Эркин қизи — Навоий вилояти Нурота туманидаги «Қосимқажи-Меруерт» масъулияти чекланган жамияти директори;
- Хакимова Дилшода Ойбек қизи — Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг инглиз филологияси факультети 4-босқич талабаси (Наманган вилояти);
- Аҳмаджонова Муҳайёжон Акрамжон қизи — Тошкент тиббиёт академиясининг даволаш факультети 6-босқич талабаси (Наманган вилояти);
- Савадян Вилана Арсеновна — Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳридаги 51-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг 10-синф ўқувчиси, бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси;
- Юнусова Наргиза Туйчимурод қизи — Самарқанд вилояти Тайлоқ тумани «Қўшчинор» газетаси мухбири;
- Акрамова Сарвиноз Абдувоҳид қизи — Тошкент давлат шарқшунослик университетининг шарқ филологияси ва таржимашунослик факультети 3-босқич талабаси (Сирдарё вилояти);
- Ирисқулова Камола Нормат қизи — Тошкент давлат транспорт университетининг автомобиль йўлларини лойиҳалаш ва қуриш мутахассислиги бўйича 1-босқич магистранти (Сирдарё вилояти);
- Эргашова Садоқат Эшмамат қизи — Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг ўзбек адабиёти ихтисослиги бўйича таянч докторанти (Сурхондарё вилояти);
- Суюнова Шамсиқамар Искандаровна — Рўзи Чориев номидаги Сурхондарё вилояти ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатининг 11-синф ўқувчиси;
- Турсунбоева Фотима Ботир қизи — Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри опера ижрочиси (Тошкент вилояти);
- Хақназарова Умида Урал қизи — Тошкент давлат аграр университетининг ипакчилик мутахассислиги бўйича 2-босқич магистранти;
- Абдусатторова Зиёдахон Дилшоджон қизи — Фарғона вилояти яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабининг камондан отиш бўйича спортчиси;
- Йўлдашева Мухайёхон Алишер қизи — Фарғона политехника институтининг қурилиш факультети 4-босқич талабаси;
- Шомуротова Зулфия Акмалжон қизи — Хоразм вилояти Хива шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси;
- Сапаева Рисолат Рустам қизи — Ўзбекистон давлат хореография академиясининг Урганч филиали хореография факультети 2-босқич талабаси;
- Тошева Маржана Рустам қизи — Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтининг вокал ва чолғу ижрочилиги педагогларини тайёрлаш кафедраси ўқитувчиси;
- Трашкова Елизавета Дмитриевна — Ўзбекистон давлат хореография академиясининг хореография санъати факультети 1-босқич талабаси.