ANORBANK мамлакат молия бозоридаги даражасини мустаҳкамлади. 2023 йилдаги натижалар ANORBANK муваффақият ва барқарор ўсиш сари ҳаракатларини тасдиқлади. Соф фойда, мижозлар базаси ва кредит портфелининг ўсиши каби кўрсаткичлар ANORBANK `нинг Ўзбекистон молия бозоридаги аҳамиятли ўрнини кўрсатди.

Молиявий кўрсаткичлар

Банкнинг 2023 йилдаги соф фойдаси 139,5 млрд сўмга етди. Бу натижа банк томонидан амалга оширилган молиявий стратегияларнинг барқарорлиги ва самарадорлигидан далолат беради. Ўзбекистонда ўз фаолиятини бошлаганидан бери ANORBANK учун ҳар йили оҳири фойда билан якунланиб келмоқда.

Молиявий натижалари

Банк ва унинг хизматларига қизиқиш тобора ортиб бормоқда: ANORBANK иловаси 7,8 млн мартадан ортиқ юкланди. Рўйхатдан отган фойдаланувчилар сони ҳам ўсиб, бу кўрсатгич 4 млндан ортиқ кишини ташкил этди.

Кредит ва депозит фаолияти

ANORBANK ўзининг кредит ва депозит портфелини муваффақиятли ривожлантиришни давом этмоқда. Жисмоний ва юридик шахсларнинг умумий кредит портфели 3,1 трлн сўмдан ошди. Жисмоний ва юридик шахсларнинг омонатлари 3,7 трлн сўмдан ошган.

Асосий кўрсаткичлар

Банк 1,8 млн дебет карталарини чиқариш билан нафақат жисмоний шахслар орасида, балки 9500 тенг компаниялар базасига эга юридик шахслар орасида ҳам талабга эга.

Бундан ташқари, ANORBANK ўзининг биринчи маҳсулотларидан бири — ANOR муддатли тўлов картасини ривожлантиришни давом эттирмоқда. Муддатли тўловнинг ҳамкорлар тармоги 5261 компаниялардан иборат. Маиший техника ва электроника, заргарлик буюмлари, кийим-кечак ва пойабзаллар, туризм каби маҳсулотлар мижозлар орасида талабга эга бўлиб келмоқда.

Фаол мижозлар сони 75 минга етди. Улар орасида лимитлар янгиланиши ижобий изоҳларга сабаб бўлди, бу дегани, мижозлар муддатли тўловнинг қулайлиги ва молиявий афзалликларини ҳис қилганлигидан далолат беради. 2023 йил якунига кўра жами тасдиқланган маблағлар суммаси 550 млрд сўмга етди, ишлатилган сумма эса 290 млрд сўмни ташкил этди. 2023 йилда банк мижозларга янги маҳсулотлар, жумладан UZCARD Duo картаси ва юқори фоиз ставкали — 27% бўлган омонатларни тақдим этди.

Банк ташриф буюрувчилари ва мижозлари учун тўлиқ қулайликлар яратилди. 2023 йилда ANORBANK барча савдо офисларида офлайн касса аппаратларини ишга туширди. Бу мижозлар нақд пулдаги операцияларни амалга оширишлари учун имкон яратди. Булар:

  • кредитни сўндириш;
  • карталар ва омонатларни тўлдириш;
  • юридик шахслар инкассацияси.

Келажакдаги режалар

ANORBANK раҳбарияти банкнинг келгусидаги муваффақиятларига ишонади ва олдига улкан мақсадлар қўйган. Банк мижозлар базасини янада кўпайтириш ва хизматлар сонини кенгайтиришга интилмоқда.

Бундан ташқари, ANORBANK барча мижозлар учун максимал қулайлик ва хизматлардан фойдаланиш имкониятини яратиш мақсадида ўзининг рақамли платформасини фаол ривожлантиришни режа қилган.

Иловани Google Play ва App Store юклаб олиш мумкин.

Сайт: anorbank.uz
Facebook: fb.com/anorbank
Telegram: t.me/anorbank
Instagram: @anorbank

Реклама ҳуқуқлари асосида.