8 апрель кунида Uzum IT-академиясида ўқишнинг иккинчи оқими бошланади.

uzum-technologies, реклама

Академиянинг иккинчи оқимига энди ўз фаолиятини бошлаётганлар учун иккита курс бўлади: «Лойиҳа менежери» ва Customer Support, шунингдек, илғор мутахассислар учун Java `да ишлаб чиқиш ва тизимларни таҳлил қилиш курслари киритилган. Академиянинг ўқитувчилари Uzum экспертлари ва IT-соҳасидаги етакчи компаниялар мутахассислари бўлишади. Биринчи оқимда бўлгани каби, ҳар бир курсда талабалар Uzum жамоасидаги тюторлар раҳбарлигида бажарадиган амалий топшириқлар мавжуд бўлади.

«Биз янги қабул дастурини экотизим бизнес юнитлари раҳбарлари билан бирга тўпладик, шунда курслар ва уларнинг мундарижаси ҳозирги кунда энг кўп талаб қилинадиган мутахассислик ва кўникмаларни акс эттиради. Шу билан бирга, IT-соҳасининг ривожланиши билан мамлакатда нафақат дастурчиларга, балки банк, FinTech сервислар ёки маркетплейснинг „капоти остида“ рўй берадиган жараёнлар ва тизимлар қандай ишлашини чуқур биладиганмалакали лойиҳа менежерлари, тизим таҳлилчилари ва мижозларни қўллаб-қувватлаш ходимларига ҳам эҳтиёж ортиб бормоқда. IT Park кўмагида биз бутун IT-бозори учун янги кадрларни ривожлантиришга ёрдам берадиган ўз таълим лойиҳамизни ишга туширдик, шунингдек, бутун мамлакат бўйлаб ёшларни биринчи оқимга жалб қилдик. Ва янги оқимда биз, албатта, иқтидорли мутахассислар учун грантлар ажратдик», — деди Uzum IT-академияси раҳбари Анна Монахова.

Uzum IT-академиясининг талабаси бўлиш учун академия сайтида рўйхатдан ўтиб, онлайн кириш тестларидан муваффақиятли ўтиш керак бўлади. Тестларнинг натижаларига кўра иқтидорли абитуриентлар Uzum `дан бепул ўқиш учун грант оладилар. Курслар 1 дан 4,5 ойгача давом этади, ўқиш нархи 2 млндан 7 млн сўмгача.

Ўқишни муваффақиятли тугатган талабалар Uzum IT-академиясидан сертификатлар, шунингдек, миллий рақамли экотизим жамоасида амалиёт ўташ ёки ишлашга таклиф оладилар.

Сайт: uzum.tech

Реклама ҳуқуқлари асосида.