Москва яқинидаги «Крокус сити ҳолл» концерт залида содир бўлган терактда ҳалок бўлганлар ва яраланганларга ҳамдардлик белгиси сифатида Россиянинг Тошкентдаги элчихонасига гуллар келтирила бошланди.
Элчихона олдида гул қўйиб, шам ёқиш мумкин бўлган стол ўрнатилган.
22 март куни кечқурун қуролли шахслар «Пикник» гуруҳи чиқишлари олдидан концерт залида одамларга қарата ўқ узган. Шу билан бирга, ёнғин бошланган.
Ходиса оқибатида 115 киши касалхонага ётқизилгани маълум, улардан 5 нафари болалар. 60 нафар катталарнинг аҳволи оғир. Камида 40 киши вафот этгани хабар қилинди. Маълумотларга аниқлик киритилмоқда.