дайжест

Ўзбекистонда меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш бўйича янги чоралар эълон қилинди

Ўзбекистонда ташқи меҳнат бозорига киришни осонлаштириш ва ўз ватанига қайтган мигрантларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари ишлаб чиқилди. Бунда меҳнат миграцияси масалалари бўйича атташе лавозими жорий қилинади, 24 соатлик Call-марказлар очилади, шунингдек, харажатларнинг бир қисми қопланади.


дайжест

Шавкат Умурзоқов Тошкент шаҳри ҳокими этиб тасдиқланди

2023 йилнинг мартидан буён Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажариб келаётган Шавкат Умурзоқов ҳоким этиб тасдиқланди.


дайжест

Президент Янги Тошкентдаги бинолар қурилишига тамал тоши қўйди

Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент шаҳридаги илк иншоотлар қурилишини бошлаб берди. Бу ерда, хусусан, «Янги Ўзбекистон» университети, Миллий кутубхона, Миллий театр, Адабиёт музейи қурилади. Давлат раҳбари ўз нутқида: «Булар маърифатли жамият барпо этиш ғоямизнинг асоси ва намунаси бўлади», — деди.


дайжест

Президент Юнусобод мисолида Тошкент туманларининг ишга солинмаган имкониятларини кўрсатди

Шавкат Мирзиёев Юнусобод мисолида аҳоли даромадини ошириш бўйича қандай ишлаш зарурлигини тушунтирди. Тошкент шаҳри маркази ва унинг чеккасидаги маҳаллалар ривожи ҳамда аҳоли даромадлари ўртасидаги тафовут катта эканини таъкидлаб, ҳудудга 600 млн доллар инвестиция жалб этиш мумкинлигини қайд этди.


дайжест

Ўзбекча YouTube — 2024 йил мартида: Хайрулла Ҳамидов, Ҳамид Содиқ, яна Ортиқхўжаев ва Миркомилбой

«Газета.uz» таҳририяти YouTube’даги ўзбекистонлик муаллифлар томонидан тайёрланаётган контентнинг ойма-ой сарҳисобини беришда давом этади. Март ойи сарҳисобидан миллионлаб кўрилган видеолар ҳам, эътиборга молик янги «туғилган» лойиҳалар ҳам бор.


дайжест

Қашқадарёда 16 ёшли йигит ўзини осиб қўйди

Қарши шаҳрида 9-синф ўқувчиси уйидаги газ трубасига ўзини осиб, вафот этди. Унинг онаси ўғли бесабаб ўз жонига қасд қилганини, ҳеч кимга нисбатан даъвоси йўқлигини айтган. Ҳозирда текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


дайжест

Шаҳноза Султанова Тошкент шаҳри ҳокимининг ўринбосари этиб тайинланди

Шаҳноза Султанова Тошкент шаҳри ҳокимининг янги ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.


дайжест

Хоразмда иккита гуруҳ ўртасидаги жанжалнинг олди олинди, 15 киши ушланди

Урганч туманида икки шахс ўзаро низони гуруҳ-гуруҳ бўлиб жанжаллашиш орқали ҳал қилишга урингани аниқланди. ДХХ ва ИИБ тадбирида тўқнашув тўхтатиб қолинди. 9 киши ЖК, 6 киши МЖТК моддалари бўйича қамоққа олинди.


дайжест

«Тошкентга ҳоким қўйиш осон эмас» — президент

Шавкат Мирзиёев ўз тавсиясига кўра Тошкент шаҳри ҳокими этиб тасдиқланган Шавкат Умурзоқов ҳақида гапирди. «Тошкентга ҳоким қўйиш осон эмас… Бир йил олдин Шавкат Умурзоқовга ишонч билдиргандик. Ўйлайманки, азим пойтахтимизнинг бири икки бўлишига ҳаракат қилади», — деди у.


дайжест

«Ойлик 1,5 мингдан 3 минг долларгача». Бандлик вазири — ривожланган мамлакатларда ишчи кучига бўлган талаб ҳақида

Бандлик вазири Беҳзод Мусаев энг кам иш ҳақи 1500−3000 долларни ташкил этувчи ривожланган мамлакатларда меҳнат ресурсларига талаб юқори экани ҳақида гапирди. Унинг сўзларига кўра, ташқи меҳнат миграцияси Ўзбекистон фуқароларига янги касб ва стандартларни ўрганиш имкониятини беради.


дайжест

Видео: Шерзод Шерматов билан пиёда. «Муаммони айтиш осон, уни ечиш — энг қийин нарса»

«Автомобилсиз кун»да «Газета.uz» журналисти РТВ раҳбари Шерзод Шерматов билан унинг иш жойигача пиёда борди. Вазир кўпроқ пиёда юришни хоҳлашини айтди. Тошкентни «зўр шаҳар» деб атаган вазир муаммоларни тез суръатлардаги ривожланиш билан боғлади ва уларни биргаликда ҳал қилишга чақирди.


дайжест

Тайванда 7,4 ва 6,5 магнитудали икки зилзила бўлди

Тайваннинг шарқий қирғоғида 7,4 магнитудали зилзила содир бўлди. Бироздан сўнг 6,5 магнитудали яна бир зилзила қайд этилди. Зилзила Тайвандаги сўнгги 25 йил ичида содир бўлган энг кучлиси экани маълум қилинди. Видео.


дайжест

«Россиядаги мудҳиш теракт оқибатида халқаро вазият янада жиддий тус олмоқда» — президент

Дунёдаги мураккаб вазият, Яқин Шарқ ва Ўзбекистоннинг «асосий ҳамкорлари» ўртасидаги можаро муносабати билан иқтисодиёт ва аҳоли даромадларига салбий таъсирни камайтириш муҳим вазифа ҳисобланади, деди президент. Унинг қайд этишича, Москва вилоятидаги терактдан сўнг глобал вазият янада жиддийлашди.


дайжест

Бухорода устидан юк машинаси ўтиб кетаётган кўприк қулаб тушди

Жондор туманида устидан юк машинаси ўтиб кетаётган кўприк қулаб тушди. Ҳокимлик ҳолат бўйича ўрганишлар олиб борилаётганини маълум қилди.


дайжест

Тошкентда масжидларда ўғрилик қилган шахс 6 йилга қамалди

Пойтахтдаги масжидларда пул ва телефонлар ўғирлаб юрган эркак 6 йилга қамалди. У пулни ўз эҳтиёжига ишлатиб, телефонларни сотиб юборган.


дайжест

Ўзбекистон ТИВ Эроннинг Суриядаги консуллигига қилинган авиазарбани қоралади

Ўзбекистон ТИВ Исроил томонидан Эроннинг Суриядаги консуллигига қилинган ва бир неча кишининг ўлимига сабаб бўлган авиазарбани кескин қоралади. «Хорижий давлатларнинг дипломатик ва бошқа ваколатхоналарига ҳужум қилинишини мутлақо қабул қилиб бўлмас ҳолат деб ҳисоблаймиз», — дея таъкидлади вазирлик.


дайжест

Ўзбекистондаги 841 км йўл цемент-бетон қопламаси билан янгидан қурилади

Президент вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикасининг 86 та туманидаги 841 километр йўллар цемент-бетон қоплама билан янгидан қурилиши бўйича лойиҳани маъқуллади. Бунга Осиё тараққиёт банкидан 240 млн долларлик қарз маблағи йўналтирилади.


дайжест

Тошкентда судья пора олишда гумонланиб ушланди

Сергели туман суди судьяси пора олганликда гумонланмоқда. Судьялар олий кенгаши унинг ваколатини тугатди ва жиноий жавобгарликка тортишни тасдиқлади.


дайжест

Тошкентда 2022 йилда теракт уюштирмоқчи бўлганлар 10 йилдан 15 йилгача қамалгани маълум бўлди

2022 йилда Тошкент шаҳрида теракт содир этмоқчи бўлган жиноий гуруҳнинг 4 аъзоси ушланиб, 10 йилдан 15 йилгача қамалган. Улар халқаро террорчилик ташкилотининг ўзбекистонлик вакили билан танишиб, Исроилнинг Ўзбекистондаги элчихонаси, шунингдек, аэропортда теракт қилмоқчи бўлган.


дайжест

Тошкентнинг Амир Темур шоҳ кўчасидаги давлат муассасалари бинолари бизнес лойиҳаларига берилади — президент

Президент тадбиркорларга Юнусобод туманида лойиҳалар учун бўш жой топиш қийинлигини айтди. У Амир Темур шоҳ кўчасидаги саккизта давлат идорасининг эски биноларини реконструкция қилиш ва савдо объектлари, офис ва ерости автотураргоҳига эга меҳмонхоналар қуриш учун тадбиркорларга беришни таклиф этди.


дайжест

Тошкентдаги йирик бозорлар кўп қаватли қилиб қайта қурилиши мумкин

«Тошкентнинг ер ўта чекланган шароитида бор инфратузилмани вертикал ўстириш орқали саноат ва савдони ривожлантириш зарур», — деди президент. У йирик бозорларни қават-қават усулда кенгайтириш имкониятлари ҳақида гапирди.


дайжест

Тошкентдаги боғча тарбиячиси боланинг қўлини кўкартиргани учун ишдан олинди

Юнусобод туманидаги боғчада йиғлаган болага қўпол муносабатда бўлиб, унинг қўлларини қўкартирган тарбиячи ишдан бўшатилди. Туман мактабгача таълим бўлими аёлнинг ҳаракатларини «ниҳоятда қўпол, педагог учун хос бўлмаган» дея атади. Ишни прокуратура ўрганмоқда.


дайжест

Умумфойдаланишдаги автомобиль йўлларини сақлаш ишларига хусусий сектор жалб этилади

Ўзбекистонда умумфойдаланишдаги йўлларни таъмирлаш ишларига хусусий сектор аутсорсинг асосида жалб қилинади, дея таъкидлади Автомобиль йўллари қўмитаси раиси Жамшид Турсунов. «Эксплуатация бўйича стандартларимиз эскириб кетган. Бу эса маблағларнинг самарасиз ишлатилишига йўл очади», — деди у.


дайжест

Тадбиркорларга ташкил этган иш ўринларига қараб солиқлардан имтиёзлар берилади

Ўзбекистонда тадбиркорларга ташкил этган янги иш ўринларига қараб айрим солиқ имтиёзлари берилади. Бунда «20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис» дастурига киритилган айрим тадбиркорлар солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаши мумкин бўлади.


дайжест

Ўзбекистондаги айрим мактабларда фанларни чет тилида ўқитиш амалиёти жорий этилади

Ўзбекистонда 2024/2025 ўқув йилидан ижод ва ихтисослаштирилган мактабларда чет тилини билиш бўйича камида B2 даражадаги сертификатга эга бўлган ўқитувчилар томонидан фанларни чет тилида ўқитиш амалиёти жорий этилади. Бунинг учун уларга ҳар ойлик қўшимча устама тўланади.


дайжест

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Ўзбекистонга автомобиллар олиб киришни чеклаш режасига изоҳ берди

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Ўзбекистонга автомобиллар олиб киришни чеклаш режасига изоҳ берди. Агентликнинг тушунтиришича, «бутун дунёда шу нарса бор, фақат Ўзбекистонда ишламаётганди». Ўзгаришларни 1 апрелдан жорий этиш режа қилинганди, лекин айни пайтда ҳужжат лойиҳа ҳолатида.


дайжест

Universal sug‘urta компаниясининг лицензияси бекор қилинди

Universal sug‘urta компаниясининг ихтиёрий суғурта фаолиятини амалга ошириш бўйича берилган лицензияси 2 апрелда бекор қилинди. Суғурта ташкилоти илгари тузилган суғурта (қайта суғурта) шартномалари бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларини белгиланган тартибда бажаради.


дайжест

Ўзбекистонда «Турон йўлбарслари» ҳарбий спорт мусобақалари ўтказилади

Ўзбекистонда ҳар йили ўқувчилар ўртасида «Турон йўлбарслари» ҳарбий спорт мусобақалари ўтказилади. Мусобақа «Темур тузуклари» билимдони, камондан ўқ отиш, қуролни тўлиқ бўлмаган қисмларга ажратиш ва йиғиш, спорт қуролидан ўқ отиш, биринчи тиббий ёрдамни кўрсатиш каби шартларни ўз ичига олади.


дайжест

Ўзбекистон февраль ойида олтин сотиш бўйича дунёда етакчи бўлди

Февраль ойида Ўзбекистон 12 тонна қимматбаҳо металл сотган ҳолда дунёда энг кўп олтин сотувчига айланди. 2023 йилда мамлакат олтин сотиш бўйича иккинчи бўлганди.


дайжест

Март ойида ҳарорат рекордлари қайд этилмади — Ўзгидромет

Ўзбекистонда баҳорнинг биринчи ойида об-ҳаво кўп йиллик қийматларга яқин бўлди. Бир нечта совуқ тўлқинлар ҳам кузатилди. Ойлик ёғингарчилик миқдори меъёр даражасида, баъзан ундан ортиб кетди. Айнан март ойида баландлиги 4−25 смгача етган қор ёғди, айрим жойларга сел келиб, ҳудудларни сув босди.


дайжест

Қозоғистонда содир бўлган ЙТҲда саккиз нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида носозлик туфайли қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган юк машинаси билан тўқнашув оқибатида Toyota микроавтобуси ҳайдовчиси ва унинг етти нафар йўловчиси — Ўзбекистон фуқаролари — ҳалок бўлди.


дайжест

Номаълум шахслар терактлар ҳақида чақириқлар юбормоқда, ИИВ ёзишмаларга кирмаслик ва 102 рақамига қўнғироқ қилишни сўради

ИИВ номаълум шахслар томонидан терактлар уюштириш учун пул таклиф этилаётгани ҳақида огоҳлантирди. Аҳолидан уларга ҳеч қандай муносабат билдирмаслик, хабар юборувчиларни блоклаш ва 102 рақамига хабар бериш сўралади.


дайжест

АҚШ Россияни теракт айнан «Крокус сити ҳолл»да бўлишидан огоҳлантирган — Washington Post

«Крокус сити ҳолл»даги терактдан камида икки ҳафта олдин АҚШ Россияни айнан шу концерт зали ҳужум учун потенциал нишон экани ҳақида огоҳлантирган, деб ёзди Washington Post. Аввалроқ Россия разведка идоралари олинган маълумотлар жуда умумий бўлганини айтган эди.


дайжест

Президент Тошкентдаги болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлди (+фото)

Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги 1-болалар мусиқа ва санъат мактаби билан танишди. У ўтган йили республика бюджети маблағлари ҳисобидан қурилган эди. Жорий ўқув йилида 145 нафар бола биринчи синфга қабул қилинган. Фото.