дайжест

Қозоғистондаги зилзила кучи Тошкент шаҳри ва вилоятида сезилди

Жума тонгида Қозоғистонда, Тошкентдан 20 км шимоли-ғарбда 3,2 магнитудали ер силкиниши қайд этилди. Унинг кучи Тошкент шаҳри ва вилояти аҳолисига 2 балли даражада сезилди.


дайжест

«Ташаббусли бюджет»нинг 1-мавсуми ғолиблари аниқланди

«Ташаббусли бюджет» жараёнининг 2024 йил 1-мавсуми ғолиблари эълон қилинди. Республика бўйича жами 2 770 та лойиҳа ғолиб деб топилди, энди уларни молиялаштиришга 3,3 трлн сўм йўналтирилади. Бу галги овоз бериш жараёнларида 11,7 млн киши иштирок этди.


дайжест

Қозоғистондаги ЙТҲда ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг жасади Сурхондарёга олиб келинди

Қозоғистонда ЙТҲга учраб, вафот этган 8 нафар Ўзбекистон фуқаросининг жасади Сурхондарё вилоятига олиб келинди ва яшаган манзилларига юборилди. Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президентига жараёнда кўрсатилган ёрдам учун миннатдорлик билдирди.


дайжест

Ўзгидромет 9 та вилоятда сел-сув тошқини хавфини эълон қилди

5−7 апрель кунлари кучли ёмғирлар ёғиши кутилаётгани сабабли Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел-сув тошқини юзага келиши мумкин.


дайжест

Шанба куни ҳудудларда ёмғир ёғади

Шанба куни аксарият ҳудудларда ёмғир ёғади, шамол кучайиб, момақалдироқ ҳам бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +15…+18 даражага тушади. Якшанба куни эса қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат яна +20…+23 даражагача кўтарилади, кечалари +7…+12 даража атрофида бўлади.


дайжест

Тошкентдаги Artdocfest Asia кинофестивали тегишли рухсатнома олинмагани учун тўхтатилди — Маданият вазирлиги

Тошкентдаги Artdocfest Asia доирасида Украинадаги уруш ҳақидаги «Шарқий фронт» фильми намойиши тўхтатилди. Кейинроқ фестиваль директори дастурнинг бошқа намойишлари ҳам тақиқланганини хабар қилди. Маданият вазирлиги бунга ташкилотчилар белгиланган тартибда рухсат олмагани сабаб бўлганини билдирди.


дайжест

Андижонда 3 автомобиль иштирокидаги ЙТҲда 2 киши вафот этди

Хўжаобод туманида Cobalt йўлнинг қарама-қарши тарафига чиқиб кетиши сабаб Damas билан тўқнашди. ЙТҲ оқибатида икки машина ҳайдовчиси шифохонада вафот этди. Ҳодисада яна бир машина — «Москвич»га ҳам зарар етди.


дайжест

Қозоғистон президенти Урганчга келди

Урганч аэропортида президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонга ташриф буюрган Қозоғистон раҳбари Қосим-Жомарт Тоқаевни кутиб олди. Фото.


дайжест

Раҳбарларни Open Budget учун овоз йиғишга мажбурлаган Қизилтепа ҳокими ўринбосари жаримага тортилди

Ташкилот раҳбарларини Open Budget учун овоз йиғишга мажбурлаган Қизилтепа тумани ҳокими ўринбосари Ўлмас Истамов жаримага тортилди. У овоз йиғолмаган раҳбарларни ишдан олиш билан қўрқитган ва уларни «ноинсофлар» дея атаганди.


дайжест

ДХХ 4 та ҳудудда фуқароларни АҚШга ноқонуний юбормоқчи бўлганларни қўлга олди

ДХХ Андижон, Навоий, Сирдарё вилоятлари ва Тошкент шаҳрида АҚШга фуқароларни ноқонуний юборишни ваъда қилганларни қўлга олди. Қўшма Штатларга юбориш эвазига фуқаролардан 14 мингдан 19 минг долларгача пул сўралган.


дайжест

Самарқанд−Тошкент−Самарқанд йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилади

Рамазон ҳайити байрами муносабати билан 10−13 апрель кунлари Самарқанд−Тошкент−Самарқанд йўналишида қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилади.


дайжест

«Қозоқ-ўзбек тандеми — ҳаётий зарурат» — Қозоғистон президенти

Қозоғистон президенти Ўзбекистон раҳбари билан музокараларда «Қозоқ-ўзбек тандеми ҳаётий зарурат бўлиб, фақат уюшибгина мамлакатларимизнинг барқарор ривожланишини таъминлашимиз мумкин», — деб таъкидлади.


дайжест

Бўстонлиқда синфдошини калтаклаган ва камситган қизларнинг ота-оналари жавобгарликка тортилди

Тошкент вилоятида синфдошига нисбатан буллинг уюштирган, уни калтаклаб, ҳақоратлаган қизларнинг ота-оналари жавобгарликка тортилди. Қизлар билан махсус психологик коррекцион иш олиб бориш учун психолог бириктирилди.


дайжест

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (6−7 апрель)

«Дыши» ва яна олтита кинопремьера, очиқ осмон остида кинонамойишлар, театрлардаги спектакллар, ҳаво шарида кўтарилиш, кўргазмалар, ижодий маҳорат дарслари ва дам олиш кунларидаги бошқа тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.


дайжест

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида қурилиш чиқиндилари ёниб кетди

Сергелида очиқ майдондаги қурилиш чиқиндилари ёниб кетди. Уни ўчириш учун 5 та қутқарув экипажи чақирилди. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.


дайжест

Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари Хоразмда музокаралар ўтказди (фото, видео)

Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жомарт Тоқаев Хивада ўтган музокараларда транспорт ва энергетикада инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш ва бошқа масалалар бўйича топшириқлар берди. Шунингдек, улар «Хива гиламлари» комбинатини кўздан кечирди.


дайжест

Тошкентда бир қатор лойиҳалар концепциясини ишлаб чиқиш учун 825 млн сўм ажратилди

Тошкент шаҳри ҳокимлиги президентнинг пойтахтдаги икки туманга ташрифи якунлари бўйича лойиҳа концепцияларини ишлаб чиқишга 825 млн сўм ажратди. «Чорсу» ва «Эски жўва» бозорлари реконструкцияси, «туризм ҳалқаси»да йўлаклар, маҳаллаларда микро боғлар қуриш ва бошқалар шулар жумласидан.


дайжест

Исроил Ғазога ёрдам етказилиши учун янги йўналишларни очмоқда

Исроил Ғазога инсонпарварлик ёрдами етказилиши учун янги йўналишлар, жумладан, ҲАМАС билан уруш бошланганидан бери ёпиқ бўлган анклав шимолидаги «Эрез» назорат-ўтказиш пунктини очишини маълум қилди. БМТ аввалроқ Ғазонинг шимолий вилоятларида оммавий очарчилик хавфидан огоҳлантирганди.


дайжест

2023 йилда Ўзбекистонга тўғридан-тўғри инвестициялар 16 фоизга камайди

2023 йилда Ўзбекистонга тўғридан-тўғри инвестициялар ҳажми 16 фоизга — 2,6 млрд доллардан 2,2 млрд долларгача қисқарди. Жорий операциялар ҳисоби тақчиллигининг ЯИМга нисбати тарихий максимум — 8,6 фоизга етди (7,8 млрд доллар).


дайжест

Ўзбекистон ва Қозоғистон раҳбарлари темирйўл маъмуриятлари ўртасида қўшма корхона ташкил этишни маъқуллади

Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари Марказий Осиёда хавфсизлик масалаларини муҳокама қилди. Бундан ташқари, улар икки давлат темирйўл маъмуриятлари ўртасида қўшма корхона ташкил этиш ташаббусини қўллаб-қувватлади. Қўшма корхона Трансафғон йўналишини ривожлантиришда иштирок этади.


дайжест

Ўзини ўзи банд қилганлар 100 млн сўмгача кафолатсиз кредит олиши мумкин бўлади

Президент қарори билан ўзини ўзи банд қилганларга оилавий тадбиркорлик дастури доирасида 100 млн сўмгача гаровсиз кредит жалб қилиш имконияти берилди. Айрим ҳолларда кредитлар нақд пул кўринишида ажратилиши мумкин. Кредит муддати ва имтиёзли давр ҳам оширилмоқда.