Рамазон ҳайити куни Тошкент автобуслари соат 4:00 дан йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлайди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар қилди.

Байрам кунлари «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ автобус саройларига бириктирилган автобус йўналишларининг фаолияти қуйидаги тартибда ташкил этилади:

  • 2024 йил 10 апрель, чоршанба — Рамазон ҳайити куни якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида. Йўналишларда иш бошлаш вақти соат 4:00 дан;
  • 11 апрель, пайшанба ва 12 апрель, жума — қўшимча дам олиш кунлари якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
  • 13 апрель, шанба — иш куни иш кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида.
  • 14 апрель, якшанба — дам олиш куни якшанба учун тасдиқланган жадваллар асосида.

Бундан ташқари Рамазон ҳайити кунида метро поездлари ҳаракати ҳам одатдагидан 1 соат олдин, яъни соат 4:00 дан йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлайди.

Шунингдек, байрам муносабати билан белгиланган қўшимча дам олиш кунларида (11,12,14 апрель) метро поездлари якшанба куни учун тасдиқланган жадвалда ва 13 апрель санасида эса, одатий иш кунлари учун белгиланган график асосида соат 05:00 дан ҳаракатланади.