дайжест

Рамазон ҳайити намозининг ўқилиш вақтлари эълон қилинди

Мусулмонлар идораси 10 апрель, чоршанба Рамазон ҳайити намозини ўқиш вақтларини эълон қилди.


дайжест

Валюта курси «тўғриландими»?

2024 йилда номинал курс нисбатан тез қадрсизланмоқда (2023 йил билан таққослаганда ҳам). «Лекин, менимча, бу ҳали реал курснинг тўғриланиши эмас. Номинал курснинг ҳозирги қадрсизланиши асосий ҳамкорларимизда кузатилаётган тенденцияга монанд кечмоқда», — деб ёзади иқтисодчи Миркомил Холбоев.


дайжест

Рамазон ҳайити 10 апрелга тўғри келиши кутилмоқда — Мусулмонлар идораси

Мусулмонлар идораси Рамазон ҳайити 10 апрель, чоршанба кунига тўғри келиши кутилаётганини маълум қилди.


дайжест

Ҳайит кунлари ҳарорат +30 даражагача кўтарилади

Ўзбекистонда сешанба куни баъзи ҳудудларда ёмғир ёғиб, ҳарорат +15…+20 даражагача пасаяди. 10−11 апрелда эса республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, ҳарорат +22…+27 даражагача, жанубда +30 даражагача кўтарилади. 12−14 апрель кунлари беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.


дайжест

Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига боради

Душанба куни президент Жиззах вилоятига ташриф буюради. Унда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифалари муҳокама қилинади. Шунингдек, янги корхоналар қурилишига старт берилади.


дайжест

Оҳангарон шаҳридаги туғуруқхонада аёл ва унинг ҳомиласи нобуд бўлди

Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳридаги туғуруқ бўлимида 39 ҳафталик ҳомиласи бор аёлнинг аҳволи оғирлашиб, вафот этди. Бош прокуратура ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатларини олиб бормоқда.


дайжест

Бухорода курсдошларини ўз офисига маишат учун чақирган инспекция бошлиғи ишдан олинади

Бухоро вилоятида қурилиш инспекцияси бошлиғи туғилган кунида курсдошларини базм учун ўз офисига чақиргани ортидан лавозимидан озод этиладиган бўлди. Туғилган кунни, хусусан, спиртли ичимликлар билан нишонлаш таклиф қилинган.


дайжест

«Ходимларнинг иш ҳақи буюртмачи олдида бажарилган ишнинг муваффақиятига боғлиқ». Enter Engineering — қурувчиларнинг иш ҳақи кечикаётгани ҳақида

Enter Engineering ходимлари иш ҳақи кечикаётганидан шикоят қилмоқда, Олмалиқдаги 3-МБФ ишчилари уч ойдан бери маош олмаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Компания вазиятга изоҳ бериб, февраль ойи учун маош тўлаганини, иш ҳақи буюртмачи олдида бажарилган ишнинг натижасига боғлиқ эканини маълум қилди.


дайжест

Тошкентда маҳаллалар фаолиятининг ягона механизми жорий этилмоқда

Тошкент шаҳрида маҳаллалар фаолиятининг ягона механизми жорий этилади. Уларнинг инфратузилмаси ва ташқи кўриниши ягона стандартга келтирилади, шаффоф мониторинг тизими яратилади. «Маҳаллаларнинг асл бошқаруви фуқаролар қўлига, қулайлиги ва хавфсизлигини таъминлаш эса масъулларга юклатилади».


дайжест

Арнасой туманига янги ҳоким тайинланди

Одил Мусанов Жиззах вилояти Арнасой туманига ҳоким этиб тайинланди. У шу пайтгача вилоятнинг Иқтисодиёт ва молия бош бошқармасида ишлаб келаётганди.


дайжест

Тошкентда Рамазон ҳайити куни жамоат транспорти соат 4:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити куни Тошкентда автобус ва метро соат 4:00 дан йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлайди. Дам олиш кунлари эса якшанба учун тасдиқланган жадваллар асосида ҳаракатланади.


дайжест

Тошкентга тўрт вагонли яна 2 та метро поезди келтирилди

Тошкент метроси таркибига тўрт вагонли яна 2 та метро поезди қўшилди. Улар 8−10 кун синовдан ўтказилгач йўналишларга чиқарилади. Май ойида яна шундай 3 та метро поезди олиб келиш режа қилинган.


дайжест

Газ баллон ўрнатилган 300 тадан ортиқ автобус техник синовдан ўтказилмаган ҳолда одам ташиб юргани маълум бўлди

Ўзбекистонда 300 тадан ортиқ автобус 2018 йилдан бери техник синовдан ўтказилмаган ҳолда одам ташиб юргани маълум бўлди. Шу юзасидан Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбитдин Бурхонов бош вазир ўринбосари Ачилбай Раматовга сенатор сўровини юборди.


дайжест

Меҳнат миграциясидан қайтганларни ишга олганларга 12 ой давомида субсидия тўланади

Ўзбекистонда 1 июндан меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга ҳар бир ишга олинган ходим учун 12 ой давомида ойига 500 минг сўмдан субсидия тўланади. Шунингдек, ушбу шахсларни ҳамда уларнинг оила аъзоларини бепул тиббий кўрикдан ўтказиш йўлга қўйилади.


дайжест

Мартда Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари салкам 2 млрд долларга кўпайди. Захирадаги олтин ҳажми камайди

Март ойида олтин нархининг кўтарилиши фонида Ўзбекистон олтин-валюта захиралари деярли 2 млрд долларга кўпайди. Захирадаги олтин миқдори салкам 1,3 млрд долларга ошганига қарамай, унинг физик ҳажми 12 тоннага камайган.


дайжест

Хорижда ишловчиларга «ишчи виза»ни расмийлаштириш учун компенсация берилади

1 июндан меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга хорижий тиллар ёки касб бўйича малака имтиҳонларини топшириш, «ишчи виза»ни расмийлаштириш ва йўл чиптасини харид қилиш билан боғлиқ харажатларини қисман қоплаш учун компенсация тўланади.


дайжест

Паркент туманига ҳоким тайинланди

«Иссиқлик электр станциялари» компанияси раиси биринчи ўринбосари Сардор Исакулов Тошкент вилоятининг Паркент тумани ҳокими бўлди. Собиқ ҳоким фаолиятидаги камчиликлари учун ишдан олинди.


дайжест

Президент Шароф Рашидов туманидаги «Янги Ўзбекистон» массиви қурилишини тезлаштиришни топширди (фото)

Шавкат Мирзиёев Жиззахнинг Шароф Рашидов туманида қурилаётган «Янги Ўзбекистон» массивига борди. Лойиҳа уч босқичли бўлиб, иш якуни 2028 йилга мўлжалланган. Президент бу йил режалаштирилганига қўшимча уйлар, шунингдек, инфратузилма тармоқлари ва таълим муассасалари қуришни жадаллаштиришни топширди.


дайжест

Президент ADM Jizzakh автомобиль заводида маҳаллийлаштириш даражасини ошириш бўйича топшириқ берди

Шавкат Мирзиёев ADM Jizzakh автомобиль заводида бўлиб, маҳаллийлаштириш даражасини ошириш бўйича кўрсатмалар берди. Шунингдек, корхонада ишлаб чиқарилиши бошланган янги Kia Sonet автомобили билан ҳам танишди.


дайжест

Россия Харьковни яшаш учун яроқсиз ҳолга келтирмоқчи — Economist

Россия Украинанинг аҳолиси бўйича иккинчи шаҳри бўлган Харьковни яшаш учун яроқсиз «кулранг зона»га айлантирмоқчи, деб ёзмоқда Economist. Декабрь ойидан бошлаб Россия армияси шаҳарни бомбардимон қилишни кучайтирди, шунингдек, бошқариладиган авиабомбалардан фойдаланишни бошлади.


дайжест

Маданият вазирлиги «Овоз» телелойиҳаси учун салкам 2 млрд сўм ажратади

Маданият вазирлиги ўзининг бюджет маблағлари ҳисобидан 2024−2025 йилларда The Voice of Uzbekistan («Овоз») телелойиҳаси учун салкам 2 млрд сўм ажратади. Маблағ телелойиҳа иштирокчиларининг устозлари, бадиий раҳбар, мусиқа директори ва созандалар учун гонорар тўлашга сарфланиши келтирилган.


дайжест

Президент 426 нафар шахс, жумладан, 11 нафар хорижликни афв этди

Президент Рамазон ҳайити арафасида 426 нафар шахсни афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Улардан 135 нафари асосий жазодан тўлиқ, 200 нафари шартли озод этилди. Афв этилганлар орасида 11 нафар хорижлик ва 3 нафар вояга етмаган шахслар бор.


дайжест

Ўзгидромет 6 та вилоятда қор кўчиши хавфини эълон қилди

9−15 апрель кунлари кутилаётган ёғингарчилик ва ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли 6 та вилоятда қор кўчиши хавфи юзага келиши мумкин.


дайжест

Хивада «Лазги» II халқаро рақс фестивали ўтказилади

25−30 апрель кунлари Хива шаҳрида иккинчи маротаба «Лазги» халқаро рақс фестивали бўлиб ўтади. Маданият вазирлигига кўра, ҳозиргача 18 та давлатдан рақс гуруҳлари фестивалда қатнашиш истагини билдирган. Ғолиблар диплом, статуэтка ва пул мукофоти билан тақдирланади.


дайжест

Президент Жиззахда саноат зонаси ва қуёш электр станцияси қурилишини бошлади

Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятида металлургияга ихтисослашган саноат зонаси ва қуёш электр станцияси қурилишини бошлашда иштирок этди.