Қашқадарё вилоятида Қарши тумани прокуратураси терговчиси 5 минг АҚШ долларини пора сифатида олганида ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати «Газета.uz»га хабар қилди.
Қайд этилишича, 8 апрель куни соат 16:10 ларда Қашқадарё вилояти прокуратураси ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда Қарши тумани прокуратураси терговчиси иш юритувидаги жиноят иши бўйича айбдор шахсга нисбатан енгиллик қилиб бериш эвазига 5 минг АҚШ долларини олган вақтида қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари бошланган.