Гулноза Эсановна Касимова Тошкент шаҳри ҳокимининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди, деб хабар қилди пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати.
Гулноза Касимова 1984 йилда туғилган, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг халқаро журналистика факультетини тамомлаган.
У 2023 йилдан ҳозиргача Тошкент шаҳри ҳокимлиги матбуот хизмати бош мутахассиси лавозимида ишлаб келаётган эди.