Тошкент шаҳрида Рамазон ҳайити намози ўқилиши муносабати билан 10 апрель соат 00:00 дан 7:30 гача айрим масжидларга ёндош бўлган кўчаларда ҳаракат чекланади, дея хабар қилди пойтахт ИИББ.
Рўйхат
Мирзо Улуғбек тумани:
- «Тўра бува» масжиди олдидаги Буюк Ипак йўли кўчаси — Шўртепа кўчасидан, Буюк Ипак йўли-Султония кўчасигача.
Бектемир тумани:
- «Хўтон» масжиди олдидаги Бектемир шоҳ кўчаси — Хусайн Бойқаро кўчасидан Бектемир йўли кўчасигача.
Олмазор тумани:
- «Исломобод» масжиди олдидаги КҲАЙ кўчаси — КҲАЙ — Сағбон кўчалари чорраҳасидан, Нурафшон-Сағбон кўчалари чорраҳасигача;
- «Ҳазрати имом» масжиди олдидаги Қорасарой кўчаси — Қорасарой-Нурафшон кўчалари чорраҳасидан, Қорасарой — Абдулла Қодирий кўчалари чорраҳасигача.
Шайхонтоҳур тумани:
- «Шайх Зайниддин» масжиди олдидаги Кўкча Дарвоза — Нурафшон кўчалари чорраҳасидан Кўкча Дарвоза — Бешқайрағоч кўчалари чорраҳасигача;
- «Хўжа Аламбардор» масжиди олдидаги Бунёдкор — Камолон кўчалари чорраҳасидан Камолон-Устазода 2-тор кўчалари чорраҳасигача;
- «Кох ота» масжиди олдидаги Себзор кўчаси — Нурафшон-Себзор кўчалари чорраҳасидан Нурафшон-Лабзак кўчалари чорраҳасигача.
Чилонзор тумани:
- «Убай ибн Каъб» масжиди олдидаги Ал-Хоразмий кўчаси — Ал Хоразмий — Хирмонтепа кўчалари чорраҳасидан Ал Хоразмий — Катта қани чорраҳасигача;
- «Катта Қозиробод» масжиди олдидаги Чилонзор кўчаси — Чилонзор-Чўпонота кўчалари чорраҳасидан Чилонзор — Нурхон кўчалари чорраҳасигача;
- «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» масжиди олдидаги Сўгалли ота кўчаси — Ал-Хоразмий — Сўгалли ота кўчалари кесишмасидан Хонабод 2-берк кўчасидан — Сўгалли ота кўчасигача;
- «Новза» масжиди олдидаги Бунёдкор-Муқимий кўчалари кесишган кўприк остидан Олий Мажлис биноси қаршисигача бўлган йўлда ҳаракат чекланади.
Учтепа тумани:
- «Абдуллоҳ ибн Маъсуд» масжиди олдидаги Лутфий кўчаси — Лутфий-Хирмонтепа кўчалари чорраҳасидан Лутфий — Катта қаъни кўчалари чорраҳасигача;
- «Ҳазрати Али» масжиди Назарбек-Маҳорат кўчалари чорраҳасидан Назарбек-Замахшарий 1-тор кўчалари чорраҳасигача.
Юнусобод тумани:
- «Минор» масжиди олдидаги КХАЙ кўчаси — КХАЙ ва Кўргазма кўчалари чорраҳасидан КХАЙ-Ш.Рашидов кўчалари чорраҳасигача;
- «Мирзо Юсуф» масжиди олдидаги Боғишамол кўчаси — Боғишамол кўчасидан Шивли кўчасигача.
Яккасарой тумани:
- «Усмон бин Маъзун» масжиди олдидаги КХАЙ кўчаси — КХАЙ — Қушбеги чорраҳасидан КХАЙ — Файзли Тошкент кўчалари чорраҳасигача.
Яшнобод тумани:
- «Ислом ота» масжиди олдидаги Фарғона йўли кўчаси — Фарғона йўли — Фитрат кўчалари чорраҳасидан Фарғона йўли — Толимаржон кўчалари чорраҳасигача;
- «Али ибн Абу Толиб» масжиди олдидаги Чўлпон кўчаси — Имом Бухорий — Чўлпон кўчалари чорраҳасидан, Чўлпон-Салоҳият кўчалари чорраҳасигача.
Миробод тумани:
- «Қўйлиқ ота» масжиди олдидаги ТХАЙ кўчаси — Қўйлиқ бозори кўприк остидан ТХАЙ ва Мунис кўчалари чорраҳасигача чекланади;
- Масжидлар жойлашган бошқа кўчаларда ҳам автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади.
Бошқарма ҳайдовчиларга вақтинча айланма йўллардан фойдаланишни тавсия этган.