дайжест

Бўрижар каналида чўкиб вафот этганларнинг учови ҳам хориж фуқаролари бўлган

Қутқарувчилар Тошкент шаҳридаги Бўрижар каналида чўкиб кетган эркакнинг жасадини топди. У Хитой фуқароси бўлиб чиқди. Эркак сувга чўкиб кетган аёл ва бола (Россия фуқаролари)ни қутқаришга уринган.


дайжест

Тошкентда Аctivist лойиҳаси муаллифи ЙТҲга учради

Тошкентнинг Янги Ўзбекистон кўчасида Аctivist лойиҳаси муаллифи Ҳожиакбар Носиров бошқарувидаги BYD ЙТҲга учради. Унинг машинасига орқадан юқори тезликда келган Monza урилган. ЙҲХБ ҳодисада жами 3 машина иштирок этгани, ҳеч кимга жароҳат етмаганини маълум қилди.


дайжест

Тошкентда 19 ёшли ҳайдовчи уриб юборган пиёда вафот этди

Юнусобод туманида ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган 19 ёшли ҳайдовчи 49 ёшли пиёдани уриб юборди. Оқибатда йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлди.


дайжест

Тожикистон ТИВ «Крокус»даги теракт гумонланувчиларининг қийноққа солинишини қоралади

Тожикистон ташқи ишлар вазири Сирожиддин Мухриддин Минскда бўлиб ўтган МДҲ ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида «Крокус»даги терактда гумонланаётганларнинг қийноққа солинишини қоралади. «Бу йўл билан олинган иқрорларнинг баҳоси ҳаммага яхши маълум», — деди у.


дайжест

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимларига ўринбосарлар тайинланди

Қизириқ туманининг собиқ ҳокими Шерзод Ражабов Сурхондарё вилояти ҳокимига молия масалалари бўйича биринчи ўринбосар бўлди. Шунингдек, Зиёда Аминова Қашқадарё вилояти ҳокимига ўринбосар этиб тайинланди.


дайжест

Ота болалар омбудсманининг аралашувидан сўнг қизига хорижга чиқишга рухсат берди

Эркак спортчи қизига Осиё ўйинларида қатнашиш учун чет элга чиқишига рухсат бермай, хорижга чиқиш паспортини олишига тўсқинлик қилгач, бу ишга болалар омбудсмани ва бошқа идоралар аралашди. Натижада ота қизига бу жараён учун рухсат берди.


дайжест

Навоий вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар ва Пискент туманига ҳоким в.б. тайинланди

Рустам Сулаймонов Навоий вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, Музаффар Арипов эса Тошкент вилоятининг Пискент тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.


дайжест

Ўзбекистонда электрон сигареталар импорти ва сотувини тақиқлаш таклиф қилинмоқда

Ўзбекистонда электрон сигареталар ва тамакини қиздириш тизимларини олиб кириш ва сотишни тақиқлаш, шунингдек, ушбу чекловларни бузганлик учун жавобгарлик жорий этиш режалаштирилмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги мактаб ўқувчилари орасида электрон сигаретлардан фойдаланиш кўпайганини қайд этмоқда.


дайжест

Жиззахда автобус ва юк машинаси иштирокидаги ЙТҲда 2 киши ҳалок бўлди, 4 киши жароҳатланди

Жиззахда Yutong автобуси Howo юк машинаси билан тўқнашди. Оқибатда икки киши воқеа жойида ҳалок бўлди, тўрт киши, жумладан, Франция фуқароси жароҳатланди.


дайжест

Ўзбекистонда биринчи чоракда 318 киши шаҳвоний шилқимлик қилгани учун судланди

Йилнинг дастлабки уч ойида Ўзбекистонда 318 киши шаҳвоний шилқимлик қилишда айбланиб, судланди. Яна 40 киши шахснинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ҳамда инсон ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи маълумотларни ошкор қилишда айбдор деб топилди.


дайжест

Ўзбекистонда Hyundai Rotem тезюрар поезди дизайн лойиҳаси учун танлов эълон қилинди

«Ўзбекистон темир йўллари» Hyundai Rotem тезюрар поезди дизайн лойиҳаси учун танлов эълон қилди. Ғолиб 100 млн сўм мукофот олади ва унинг исмининг бош ҳарфлари поездда акс эттирилади.


дайжест

Қозоғистонда хорижликлар учун бензин нархини ошириш режа қилинмоқда

Қозоғистон Энергетика вазирлиги қўшни давлатларга ёнилғи чиқиб кетиши ва «кулранг» экспортнинг олдини олиш мақсадида хорижликлар учун бензин ва дизель нархини ошириш бўйича буйруқ лойиҳасини тайёрлади.


дайжест

Ўзбекистонда уч ойда қарийб 4500 киши оиладаги зўравонлик учун судланди

Ўзбекистонда жорий йилнинг биринчи чорагида 4477 киши оиладаги зўравонлик моддалари бўйича маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилди.


дайжест

Қасим-Жомарт Тоқаев сув тошқинлари сабаб Остона халқаро форумини бекор қилди

Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакатдаги сув тошқинлари фонида молиявий ресурсларни тежаш зарурати туфайли 13−14 июнь кунлари бўлиб ўтадиган Остона халқаро форумини бекор қилди.


дайжест

Жанубий Кореядаги парламент сайловларида мухолифат ғалаба қозонди

Жанубий Кореядаги парламент сайловларида мухолифат ҳукмрон партиядан анча илгарилаб кетиб, ғалаба қозонди. Сайловда иштирок этиш кўрсаткичи сўнгги 32 йилдаги энг юқориси бўлди.


дайжест

«Тошкентдаги маҳалла ва кўчалар Сидней тажрибаси асосида ободонлаштирилади» — ҳоким Шавкат Умурзоқов

Тошкентдаги маҳалла ва кўчаларни ободонлаштириш ишлари Австралиянинг Сидней шаҳри тажрибасидан келиб чиққан ҳолда ягона меъёрлар бўйича амалга оширилиши режалаштирилган, деди ҳоким Шавкат Умурзоқов. У «нафақат шаҳар марказида, балки чекка маҳаллаларда ҳам идеал шароит бўлиши керак»лигини айтди.


дайжест

Тошкент шаҳрида баҳорги иссиқ сув таъминотидаги узилишлар жадвали эълон қилинди

15 апрелдан Тошкент шаҳри иссиқ сув таъминотида тўрт кунлик узилишлар бошланади. Veolia Energy Tashkent жадвални эълон қилди.