Ўзгидромет хизмати агентлиги 16−22 апрель кунлари Ўзбекистоннинг 6 та вилоятида қор кўчиши хавфини эълон қилди.
Кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли кўчки республиканинг тоғли ҳудудларида денгиз сатҳидан 2000 метр баландликда, жумладан, қуйидаги ҳудудларида кузатилади:
- Қашқадарё вилояти: Дехқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида;
- Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманларида;
- Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшрабод, Самарқанд, Ургут туманларида;
- Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманларида;
- Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);
- Наманган вилояти: Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.
Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралди.
Аввалроқ 16−17 апрель кунлари кучли ёмғирлар ёғиши сабабли Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел-сув тошқини юзага келиши ҳақида ҳам хабар берилганди.