21 апрель куни пойтахтда олтинчи BYD Ташкент халқаро марафони ва «Янги нафас» марафони бўлиб ўтади, деб хабар берди пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати.
Шу муносабат билан соат 4:30 дан 14:00 га қадар қуйидаги кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади:
- Афросиёб кўчаси — Ислом Каримов шоҳ кўчаси билан чорраҳадан Ойбек кўчасигача бўлган қисми;
- Ойбек кўчаси — Афросиёб кўчаси билан кесишган чорраҳадан Нукус кўчасигача бўлган қисми;
- Нукус кўчаси — Ойбек кўчаси билан чорраҳадан Абдулла Қодирий кўчасигача бўлган қисми;
- Абдулла Қодирий кўчасининг бир қисми — Нукус кўчаси билан чорраҳадан Қорасарой ва Зарқайнар кўчалари чорраҳасигача;
- Абдулла Қодирий кўчасининг бир қисми — Қорасарой ва Зарқайнар кўчалари билан кесишган жойидан Шаҳрисабз кўчаси билан кесишган чорраҳасигача;
- Шаҳрисабз кўчасининг бир қисми — Абдулла Қодирий кўчаси билан чорраҳадан Амир Темур шоҳ кўчаси билан чорраҳагача;
- Афросиёб кўчаси — Ойбек кўчаси билан кесишган қисмидан Шароф Рашидов шоҳ кўчасигача бўлган қисми;
- Шароф Рашидов шоҳ кўчаси — Афросиёб кўчаси билан чорраҳадан Ислом Каримов шоҳ кўчасигача;
- Ислом Каримов шоҳ кўчаси — Шароф Рашидов кўчаси билан чорраҳадан Афросиёб кўчасигача.