12−21 апрель кунлари Саудия Арабистонида қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Миллий олимпия қўмитаси унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза, жами 4 та медалга сазовор бўлгани ҳақида хабар берди.
Олтин медаль:
- Сардор Абдукаримбеков (сабля, ўсмирлар)
Кумуш медаль:
- Алпамис Уракбаев (сабля, ўсмирлар)
Бронза медаль:
- Фернанда Эррера (сабля, ёшлар)
- Наргиза Жаксибаева (сабля, ўсмирлар).
Бу ўзбек қиличбозларининг жаҳон чемпионатларида қайд этган энг яхши натижаси бўлди. Энди асоси ёшлар жамоасидан иборат спортчилар 27−28 апрель кунлари БААнинг Фужайра шаҳрида ўтадиган Париж-2024 лицензион турнирида иштирок этади.