Тошкент ҳокими Шавкат Умурзоқов 26 мартдаги қарори билан Дўстлик (собиқ Бобур) паркини 49 йилга Ғафур Ғулом паркини реконструкция қилган BPM Smart Decision Management компаниясига ижарага берган. Инвестор реконструкция учун камида 10 млн доллар киритиши лозим. Бу ҳақда BMP Smart Decision Management директори Отабек Мирзажонов ва Тошкент шаҳар Маҳаллалар уюшмаси раиси Фурқат Маҳмудхўжаев 19 апрель куни уюштирилган пресс-тур доирасида айтиб ўтди (Маҳмудхўжаев тадбирга шаҳар ҳокимлиги номидан келганди). Ҳоким қарори ҳақидаги ахборот ҳаққоний эканини «Газета.uz»га Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳам тасдиқлади. Қарор аҳоли билан муҳокама қилинмаган.

Пресс-тур давомида BPM Smart Decision Management Абдулла Қодирий паркини реконструкция қилиш лойиҳаси тақдимотини ҳам ўтказганди («Газета.uz»нинг бу ҳақдаги алоҳида материали — бу ерда).

Дўстлик боғини реконструкция қилиш доирасида инвесторлар муз майдончасини қуриш, «капалак"-кўлни таъмирлаб, унга мусиқий фаввора ўрнатиш, шунингдек, 10 та аттракцион ўрнатишни режалаштирган. Бундан ташқари, амфитеатрни реконструкция қилиш, роллер ва скейтбордчилар учун ҳудуд ажратиш, болалар майдончаларини қуриш таклиф этилмоқда.

дўстлик боғи, дўстлик парки, истироҳат боғлари, одамлар учун шаҳар, парклар, шаҳар одамлар учун

BMP Smart Decision Management компанияси Братислава кўчасининг Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетидан то Конституция кўчасигача бўлган қисмини ёпиб, бу ерда пиёда сайр қилиш мумкин фуд-корт ташкил этишни таклиф қилмоқда.

Парк операцион директори Зафар Мирзаулуғовнинг сўзларига кўра, журналистларга кўрсатилган нарсалар — бошланғич лойиҳа. Бу лойиҳада Сеул боғи ўрнида муз майдончаси ва амфитеатр, Тинчлик бонги ва «капалак"-кўлнинг қанотларидан бирининг ўрнида — аттракционлар, «Аквамарин» бассейни ўрнида эса — корейсча пагода ва ҳовузлар кўрсатилган. «Капалак"-кўл ва Сиэтл боғи орасига болалар темир йўли лойиҳаси қўйилган, лойиҳада Сиэтл боғининг ўзи йўқ.

дўстлик боғи, дўстлик парки, истироҳат боғлари, одамлар учун шаҳар, парклар, шаҳар одамлар учун

Аммо, Зафар Мирзаулуғовнинг сўзларига кўра, инвесторда Сиэтл ва Сеул боғларини кўчириш ҳуқуқи йўқ. Бу — тақдим этилган лойиҳани амалга ошириш имконсиз эканлигини англатади.

«Бу — дастлабки лойиҳа. Аҳолига бошқа лойиҳани кўрсатамиз», — деди BMP Smart Decision Management директори Отабек Мирзажонов.

Шунга қарамай, унинг айтишича, ҳокимлик ва компания ўртасида шартнома йўқ бўлса-да, ҳар иккала паркда реконструкция ишларини 2024 йил май ойидаёқ бошлаш режалаштирилган.

Аввалги реконструкция

Дўстлик салкам тўрт йил — 2018 йилдан 2021 йилгача ёпиқ турди. У ҳукуматнинг 2018 йилги фармойишига асосан реконструкцияга ёпилган эди. Яшил макон бир неча йил муносиб инвесторни кутди, компаниялар турли лойиҳаларни таклиф қилди, аммо уларнинг ҳеч бири тошкентликлар билан муҳокама қилингани йўқ.

Дўстлик боғини реконструкция қилиш бўйича актёр Юрий Тиора томонидан тайёрланган, аммо ҳокимлик томонидан маъқулланмаган «Тинчлик дарвозаси» номли лойиҳаДўстлик боғини реконструкция қилиш бўйича актёр Юрий Тиора томонидан тайёрланган, аммо ҳокимлик томонидан маъқулланмаган «Тинчлик дарвозаси» номли лойиҳа

2021 йил май ойида Тошкент шаҳар ва Яккасарой туман ҳокимликларининг вакиллари паркни реконструкция қилиш масаласини муҳокама қилиш мақсадида фаол жамоатчилик вакиллари билан учрашди. Ўшанда «парк шаҳар балансига қайтарилгани ва уни шаҳар ҳокимлиги қайта ишга тушириши» эълон қилинган эди. Шаҳар маъмурияти матбуот хизмати аҳоли билан мулоқот Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг топшириғига асосан ташкил этилганига алоҳида урғу берган эди.

Учрашувда аҳоли ўз истакларини изҳор қилганди. Дарахтлар сонини кўпайтириш, уларни мунтазам суғориш, пиёда сайр учун йўлакчалар ташкил этиш, скамейкалар ўрнатиш, фавворалар, спорт майдончалари қуриш, кўлга қайиқлар қўйиш ва бошқалар — аҳоли томонидан энг кўп мана шулар талаб қилинганди.

Фурқат Маҳмудхўжаев, Анвар Сайфутдинов ва ҳокимлик вакиллари билан учрашувга келган аҳоли, 2021 йил, май. Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматиФурқат Маҳмудхўжаев, Анвар Сайфутдинов ва ҳокимлик вакиллари билан учрашувга келган аҳоли, 2021 йил, май. Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Яккасаройнинг ўша вақтдаги ҳокими Анвар Сайфутдинов аҳоли билан учрашувда парк ўзини ўзи қоплаши учун унга икки-учта тижорий объект жойлаштирилиши кераклигини таъкидлаганди.

«Фойда учун эмас, парк ўзини ўзи эплаб туриши учун, биз қандайдир 2−3 та тижорий объектни жойлаштиришга мажбурмиз. Бусиз парк 2−3−5 йилда яна қаровсиз аҳволга келиб қолади», — деганди Анвар Сайфутдинов.

Дўстлик боғини реконструкциясига жалб этилган архитекторлар 2021 йил июлида журналистлар билан бўлган учрашувда боғнинг дастлабки — пиёда сайр функциясини сақлаб қолишга қарор қилинганини билдирганди.

«Бу — ҳордиқ жойи. Ҳозир ҳамма тинч, дам олса, сайр қилса бўладиган салқин ва серсоя жойларни хоҳлаяпти», — деганди паркни реконструкция қилиш лойиҳаси раҳбари Нуриддин Соатов. Шу боис паркка аттракцион ўрнатиш режалаштирилмаган эди.

Нуриддин Соатов Дўстлик боғини реконструкция қилиш лойиҳасини тақдим этмоқда, 2021 йил, июль. Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматиНуриддин Соатов Дўстлик боғини реконструкция қилиш лойиҳасини тақдим этмоқда, 2021 йил, июль. Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

2021 йил октябрида парк очилди ва унда, ҳақиқатан ҳам, аттракционлар йўқ эди. Унинг реконструкциясига 20 млрд сўм ажратилганди. «Бу пулларнинг катта қисми — «ер ости»да», — деганди туман ҳокими Анвар Сайфутдинов «Газета.uz» билан суҳбатда, муҳандислик коммуникацияларини назарда тутган ҳолда.

Реконструкция доирасида шаҳар эскириб қолган Сиэтл боғини ободонлаштирган, фаввораларни тузатган, Бобур кўчаси тарафдаги асосий дарвоза тарафда футбол майдони, кейинроқ эса ёзги кинотеатр ташкил этган эди. Инфратузилмавий камчиликлар борлигига қарамай, аҳоли паркни илиқ қабул қилганди. Кўл бўйида рассомлар пайдо бўлган, ёш болали оналар эрта тонгдан шу ерда сайр қиларди. 2022 йил баҳорида бу ерда «Анжир» фестивали ҳам ўтказилди.

«Анжир» фестивали. 2022 йил, апрель.«Анжир» фестивали. 2022 йил, апрель.

Паркнинг шаҳар маблағлари ҳисобидан таъмирланиши ва унинг келгуси таъминоти ҳам ҳокимлик томонидан амалга оширилгани Ўзбекистон учун мисли кўрилмаган ҳодиса (прецедент) бўлди. Ҳукумат қарорида таъкидланишича, 2010 йилдан буён мамлакатнинг барча маданият ва истироҳат боғлари ўзини ўзи таъминлаш ҳолатида. 2021 йили парк очилганидан кейин ҳам тадбиркорлар 5 млн долларлик инвестиция мажбуриятларини ўз зиммасига олган ҳолда, паркни янада ободонлаштириш таклифлари билан ҳокимликка мурожаат қилган, шартнома тузишга ҳаракат қилган. «Одамлар халқ боғи бўлишини хоҳлагани учун биринчи инвесторга йўқ деган бўлсам, унда нега ҳозир бошқа бир инвесторга паркни бериб юборишим керак?», — деганди ўшанда туман ҳокими Анвар Сайфутдинов.

Аммо шаҳар маъмурияти ўз обрўсига путур етказмаган ҳолда ижтимоий неъматни сақлаб қола олмади. Дам олиш ҳудудининг етарлича катта қисми қурувчи-компанияларга ажратиб берилди. Қурилиш ишлари туфайли Сиэтл боғи ёнидаги «Сиэтл» қаҳвахонаси йўқ бўлиб кетди. Паркни қуриш вақтида сиэттликлар томонидан қолдирилган капсула ҳам йўқ бўлди — давр ёдгорлиги қурилиш ҳудудида қолиб кетди.

дўстлик боғи, дўстлик парки, истироҳат боғлари, одамлар учун шаҳар, парклар, шаҳар одамлар учун

Қурилиш «Глобус» фавворасининг ёнгинасигача етиб келди. Эски гул бозори ва мева-сабзавот бозорчаси ёпилди. Паркнинг шарқий бурчагида турар жойлар шунчалик зич қилиб қуриб ташландики, уй эгалари деразасидан бир-бирининг хонадонларини томоша қилиши мумкин.

Аҳоли муносабати

2024 йил апрель ҳолатига кўра, Дўстлик боғи аввалги тўрт йиллик реконструкциядан кейни очиқ турибди — салкам уч йилдан бери. BPM Smart Decision Management эса уни навбатдаги реконструкция учун яна уч йилга ёпишни таклиф қиляпти. Бу муддат ўтгач, аттракционлари бор сершовқин парк очилади, шу боис аҳоли бу реконструкцияга қарши. Аҳоли петиция (мурожаатнома) тайёрлаб, имзо тўплаяпти.

«Ҳозирги парк бизга маъқул. У тинч ва сокин, майсада ётсанг ҳам бўлади, болалар бехавотир дам олиб, самокат учиши мумкин, — деди „Газета.uz“ билан суҳбатда яккасаройлик Аида. — Бизга мусиқий фаввора ва муз майдончасининг мутлақо кераги йўқ, чунки бу ердан унча узоқ бўлмаган жойда бошқа кўнгилочар парклар бор. Афсуски, бу ерда шундоқ ҳам уйлар қуриб ётишибди, қурилишлар боғимизни қуршаб оляпти. Тақдимотнинг ўзидан кўриниб турибдики, биз камида 30 фоиз дарахтдан айриламиз. Агар давлат ёрдам бермоқчи бўлса, у суғориш учун пул ажратсин, чунки орада ўзимиз челакда сув ташиб, дарахтларга сув қуйдик».

дўстлик боғи, дўстлик парки, истироҳат боғлари, одамлар учун шаҳар, парклар, шаҳар одамлар учун

Парк яқинда реконструкциядан чиққани ва шаҳар маъмуриятининг боғ таъминотини инвесторсиз ҳал қилиш ваъдасини изоҳларкан, Тошкент шаҳар маҳаллалар уюшмаси раиси Фурқат Маҳмудхўжаев шаҳар бюджети юкламага бардош бера олмаётганини маълум қилди.

«Болалар боғчалари ва мактаблар хусусий мулкдорларга берилгач, у ерда таълим яхшиланаётганини кўриб турибмиз, парклар билан ҳам худди шундай. Буларнинг бари давр талаби. Паркларнинг инвесторларга берилиши, биринчидан, давлат бюджетига юкламани камайтиради, чунки бу хусусий корхона. Иккинчидан, инвестор пул тиккач, ишга ҳам жиддий ёндашади, аммо бу реконструкция жараёнига жамоатчилик аралашмаслиги керак, дегани эмас. Давлатнинг шундоқ ҳам асосий мажбуриятлари бор: пенсия, ижтимоий соҳа ходимларининг ойликлари, дегандек. Биз реконструкция ишини айнан шу инвесторга бераётганимизнин боиси, улар бизнинг ишончимизни оқлаган».

BMP Smart Decision Management директори Отабек Мирзажоновнинг қўшимча қилишича, инвестор аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб боради.

«Ғафур Ғулом паркини реконструкция қилиш вақтида 400 тача норози одам бор эди, аммо ҳозир уларнинг аксарияти ишимиз натижасидан мамнун», — деди у.

дўстлик боғи, дўстлик парки, истироҳат боғлари, одамлар учун шаҳар, парклар, шаҳар одамлар учун

Шу туманда яшовчи Замиранинг «Газета.uz»га айтишича, одамларни аттракционлар яхшиликни ўйлаб ўрнатилаётганига ишонтиришга уриниб «аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш»нинг кераги йўқ.

«Парк яшил ҳудуддан пул сўрадиган бақироқ маконга айланиб қолади, — дейди Аида. — Бу паркка аввалги реконструкциянинг камчиликларини тузатиш ва тозалигини сақлаш билан ёрдам бериш керак, холос».

дўстлик боғи, дўстлик парки, истироҳат боғлари, одамлар учун шаҳар, парклар, шаҳар одамлар учун

2021 йили иқтисодчи Ботир Қобилов шаҳар маъмурияти парк (боғ) каби ижтимоий инфратузилмани инвесторларга бериш оқибатида ижтимоий тенгсизликни кучайтириши ҳақида ёзганди. Фойда олишга йўналтирилган парклар аҳолининг барча қатламлари учун ҳам имконли бўлмайди. Экспертнинг қайд этишича, шаҳар боғларидан фойдаланиш бўйича имкониятнинг тенгсизлиги ёки умуман йўқлиги аҳолининг (ҳам жисмоний, ҳам руҳий) саломатлигига ва меҳнатга лаёқатлигига салбий таъсир қилади, айни вақтда ижтимоий ва иқтисодий тенгсизликни кучайтиради.

Бугунги кунда Тошкентда аттракционсиз бор-йўғи иккита боғ фаолият олиб боряпти, бу — Бобур номидаги Экопарк ва Дўстлик боғи. Ботаника боғига ҳам ҳозирча дахл қилинмаяпти, аммо жамоатчиликда унинг таъминоти бўйича ҳам етарлича саволлар бор ва бу саволлар кун тартибида тез-тез пайдо бўлади.