Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси кетма-кет 3-бор Осиё кубоги бронза медалини қўлга киритди.
Учинчи ўрин учун кечган баҳсда ўзбекистонликлар Тожикистон билан асосий вақтда 5:5 ҳисобида дуранг натижани қайд этди. Голларга Илҳомжон Ҳамроев, Элбек Тўлқинов, Меҳрож Худойбердиев, Ихтиёр Ропиев ва Акбар Усмонов муаллифлик қилди.
Пенальтилар сериясида эса 1:3 ҳисоби қайд этилди.
Шунингдек, футзал бўйича Жаҳон чемпионатининг сўнгги иштирокчиси ҳам маълум бўлди. Афғонистон Қирғизистонни 5:3 ҳисобида мағлуб этиб, ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритди.
Ўзбекистонда ўтадиган ЖЧнинг барча 24 та иштирокчиси: Ангола, Аргентина, Бразилия, Коста-Рика, Хорватия, Куба, Франция, Гватемала, Қозоғистон, Ливия, Марокаш, Нидерландия, Янги Зеландия, Панама, Парагвай, Португалия, Испания, Украина, Ўзбекистон, Венесуэла, Тожикистон, Эрон, Таиланд ва Афғонистон.