27−30 апрель кунлари Ар-Риёд шаҳрида Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз ал Сауд ҳомийлигида Ислом тараққиёт банки гуруҳининг (ИТБ) йиллик анжуман йиғилиши ва олтин юбилейи бўлиб ўтмоқда. Тадбирларда халқаро ва минтақавий молия институтлари, Ислом банклари, хусусий сектор компаниялари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, савдо-саноат палаталари ҳамда ишбилармонлар кенгашлари делегатлари қаторида ANORBANK вакиллари ҳам иштирок этмоқда.

anorbank, реклама

Уч кун давомида делегатлар иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш ва ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш йўлларини ўрганмоқда. ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси (ХСРИК) билан ўзаро англашув меморандумини имзолади, унга кўра, банк ва ХСРИК инвестиция имкониятлари ва молиялаштиришни ўрганиш ва аниқлашда яқиндан ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқда. Хусусан, ANORBANK ва ХСРИК Ўзбекистонда Ислом банкини ташкил этиш лойиҳасини биргаликда ишлаб чиқишга келишиб олди. ХСРИК, ANORBANK ва бошқа хорижий компаниялар инвестиция киритиши кутилаётган янги банк Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ ташкил этилади ва мамлакат иқтисодиётига хорижий сармояларни жалб этиш ва халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади.

anorbank, реклама


Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси (ХСРИК) кўп томонлама ривожланиш молия институти бўлиб, у ўзига аъзо мамлакатларнинг иқтисодий ривожланишини қўллаб-қувватлайди. Жидда шаҳрида жойлашган ушбу корпорация Ислом тараққиёти банки (ИТБ) гуруҳининг бир қисми саналади.

anorbank, реклама

Ўз навбатида, ANORBANK илк маҳаллий рақамли тижорат банки ҳамда Ўзбекистоннинг энг қиммат брендларидан бири бўлиб, у мижозларга хизмат кўрсатишни ривожлантириш бўйича мунтазам равишда янги лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Унинг вазифаси вақтни тежайдиган ва мижозлар истакларини ўзида мужассам қилган ишончли маҳсулотларни яратишдир.

ANORBANK`нинг замонавий ва фойдали маҳсулотлари ҳамда хизматлари ҳақида банкнинг сайтида, мобил иловасида, шунингдек, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида батафсил маълумот тақдим этилган.

Сайт: anorbank.uz
Facebook: fb.com/anorbank
Instagram: @anorbank
Telegram: t.me/anorbank

Реклама ҳуқуқлари асосида.