Ҳоккей бўйича 18 ёшгача бўлганлар ўртасидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси U-18 Осиё-Океания чемпионати финалида Таиланд терма жамоасини мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди, деб хабар берди Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати. 30 апрель куни Самарқандда бўлиб ўтган учрашув 2:1 ҳисобида якунланди.
Иштирокчи 10 та жамоа орасида амалдаги ғолиб сифатида рақобатлашган Ўзбекистон терма жамоаси чемпионлик унвонини ҳимоя қилишга муваффақ бўлди.
Жасурбек Рустамхонов чемпионатнинг энг яхши ҳужумчиси деб топилди.
Ўзбекистон U-18 — Таиланд U-18 — 2:1 (0:1,1:0,1:0):
- 1:1 Тимур Хабибов (Альберт Дадахожаев, Салохиддин Азимов) 38:32
- 2:1 Абдуқаюм Абдувосиқов (Альберт Дадахожаев) 48:55
Фото ва видео