5 май куни соат 13:16 да Наманган вилояти Косонсой туманида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар қилди.

Зилзила магнитудаси 3,7 га тенг. Чуқурлик — 14 км. Эпицентр эса Тошкентдан 194 км жануби-шарқда. Ер қимирлаши туманда 3 балл кўринишида сезилди.

Ер қимирлаши Янгиқўрғон туманида 2−3 балл, Чортоқ, Тўрақўрғон ва Наманган шаҳрида 2 балл кўринишида сезилди.