9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан 8, 9 май кунлари Тошкент — Қарши — Тошкент йўналишида «Афросиёб» электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ матбуот хизмати хабар берди.

  • 762-сонли Тошкент — Қарши йўналиши: Тошкент 6:59 — Қарши 10:33.
  • 761-сонли Қарши — Тошкент йўналиши: Қарши 16:51 — Тошкент 20:20.

Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темирйўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.

Чипталарни нафақат темирйўл чиптахоналаридан, балки электрон тарзда ушбу ҳавола орқали харид қилиш имкони мавжуд.