Сиёсат

дайжест

Шавкат Мирзиёев 9 май куни Москвадаги парадда иштирок этади

Шавкат Мирзиёев Москвада Ғалабанинг 79 йиллигига бағишланган параднинг фахрий меҳмонлари қаторида бўлади, дея хабар берди Кремль. Парадда Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Куба, Лаос ва Гвинея-Бисау давлатлари раҳбарлари ҳам иштирок этади.


Иқтисодиёт

дайжест

Газ ва электр тарифларининг ошиши инфляцияга қандай таъсир қилади?

Электр энергияси ва газ нархларининг ошиши инфляцияни қўшимча 2,4 фоиз пунктга оширади, дори воситалари ва айрим коммунал хизматлар учун ҚҚС бўйича имтиёзлар бекор қилиниши эса 1 фоиз пунктга оширади, дея хабар қилди МБ. Регулятор бунинг фонида аҳоли реал даромадларининг бироз пасайишини кутмоқда.


дайжест

Тошкент инвестиция форумида 26,6 млрд долларлик келишувлар имзоланди — ИССВ

Тошкент инвестиция форуми якунлари бўйича 26,6 млрд долларлик келишувлар имзоланди. «Янги Тошкент» инфратузилмаси, маълумотлар маркази ва электр станциялари қуриш, Нукус, Фарғона, Қувасой шаҳарларида иссиқлик тизимини модернизация қилиш ва бошқа лойиҳалар режала қилинмоқда.


дайжест

Хорижий автомашиналарни вақтинча олиб кириш учун йиғим ҳисоблаш тартиби ўзгарди

Ўзбекистонда хорижий автомобилларни вақтинча олиб кириш учун йиғим ҳисоблаш тартиби ўзгартирилди. Илгари миқдор автомобилнинг двигатель кучига қараб ҳисобланган бўлса, энди бу учун қатъий белгиланган ставка бўлади.


дайжест

Тошкент-Андижон пулли йўли 4,6 млрд долларга баҳоланмоқда — транспорт вазири ўринбосари

Тошкент-Андижон йўналишидаги пулли автомобиль йўлининг қиймати 4,65 млрд долларни ташкил этади, деди транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев. Лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини июнь охиригача тугатиш режа қилинмоқда. У, шунингдек, транс-афғон темирйўли ва бошқа лойиҳалар ҳақида ҳам гапирди.


дайжест

Устав капитали бўйича минимал талабларни бажармаган 4 та банкнинг операциялари чекланди

Марказий банк устав капитали бўйича минимал талабларни бажармагани учун 4 та банкнинг операцияларига чеклов киритди. Бу банкларга 1 апрелдан кредитлар бериш ва депозитлар қабул қилиш тақиқланган. Регулятор «репутацион рисклар» туфайли уларнинг номини ошкор қилмади.


дайжест

Ўзбекистон мартда ҳам олтин сотиш бўйича дунёда биринчиликни сақлаб қолди

Март ойида ҳам Ўзбекистон 11 тонна кўрсаткич билан дунёда энг кўп олтин сотган мамлакат бўлди. Февралда 12 тонна қимматбаҳо металл сотилганди.


дайжест

Йилнинг дастлабки 4 ойида давлат бюджет дефицити 25 трлн сўмдан ошди

Ўзбекистонда январь-апрель ойлари оралиғида давлат бюджети дефицити 25 трлн сўмдан ортиқни ташкил этди. Апрель ойидаги даромад ва харажатлар орасидаги фарқ ой бошига шаклланган қолдиқ ва апрель ойида муомалага чиқарилган Давлат қимматли қоғозлари ҳисобига қопланган.


дайжест

Фискал интизом келгусида инфляцияга қўшимча босим шаклланишининг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади — МБ

Марказий банк келгусида фискал интизомга риоя қилиниши ва бюджет харажатларининг йил бошида белгиланган даражалари доирасида амалга оширилиши инфляцияга талаб томондан қўшимча босим шаклланишининг олдини олишда муҳим аҳамият касб этишини қайд этди.


Жамият

дайжест

«45 дақиқалик дарс ўқувчини ўзгартириши керак». Тошкентда таълим тизимидаги муаммолар муҳокама қилинди

Финляндияда ўқувчилар PISA тестларига тайёрланмайди, PISA таълим сифати бўйича мамлакатдаги умумий вазиятни аниқлашга ёрдам беради, дейди мамлакат вакили. Нодавлат таълим муассасалари уюшмаси ўтказган конференцияда Ўзбекистон бу борада қайси жиҳатларга эътибор қаратиши кераклиги муҳокама қилинди.


дайжест

Ҳафтанинг иккинчи ярми ёмғирли ўтади

Ҳафтанинг биринчи ярмида аксарият ҳудудларда қуруқ об-ҳаво бўлиши, ҳарорат +33 даражагача кўтарилиши кутилмоқда. Пайшанбадан нам ҳаво массалари барча ҳудудларга тарқалади. Ҳарорат +20 даражагача пасайиб, ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади.


дайжест

Самарқанд вилоятида кучсиз зилзила содир бўлди

Самарқанд вилоятининг Ургут туманида 4 магнитудали зилзила содир бўлди. Унинг 2−3 балли таъсири қўшни туманлар, шунингдек, Қашқадарёда сезилди.


дайжест

Самарқандда ўқувчи қизга шилқимлик қилган ўқитувчи 3 суткага қамалди

Ургут туманидаги мактабда ўқитувчи бўлиб ишловчи 27 ёшли йигит ўқувчи қизга нисбатан шаҳвоний хусусиятга эга бўлган ҳаракатлар қилишда айбланиб, 3 суткага қамалди. Судда йигит ҳеч кимга шилқимлик қилмагани, фақат ўқувчисига танбеҳ берганини айтиб кўрсатув берди.


дайжест

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сел келиши хавфи эълон қилинди

9−11 май кунлари тўққизта вилоятнинг тоғли ҳудудларида кучли ёмғир ёғиши оқибатида сел-сув тошқинлари юз бериши мумкин. Ўзгидромет аҳоли ва ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўришни сўради.


дайжест

Жиззахда эр 25 ёшли хотинини уриб ўлдирганликда гумонланмоқда

Шараф Рашидов туманида эр хотинига оғир тан жароҳатлари етказиб, уни ўлдирганликда гумонланмоқда. Аёлнинг қариндошлари айтишича, оилада доимий жанжаллар бўлиб турган. Шу жанжалларнинг бирида марҳумага ҳимоя ордери ҳам берилган бўлган.


дайжест

Тошкентдан Қаршига «Афросиёб»нинг қўшимча қатнови йўлга қўйилади

Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан 8, 9 май кунлари Тошкент — Қарши — Тошкент йўналишида «Афросиёб» электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилади.


дайжест

Кадастр соҳасида коррупциявий жиноят қилган 33 ходим қайта ишга кириб, яна шу каби жиноятларга қўл урди

Антикоррупция агентлиги кадастр соҳасида коррупциявий жинояти учун судланган шахслар фаолият олиб бораётгани ва такрор жиноятлар содир этаётганини аниқлади. Хусусун, пора бўйича ушланганларнинг 33 нафари аввал ҳам шундай жиноят учун судланган.


дайжест

Қашқадарёда сел оқибатида кўприк қулаб тушди (видео)

Чироқчи ва Шаҳрисабз туманларини боғловчи дарёда сел кўприкнинг асос пойдеворини ювиб кетди, оқибатда кўприк қулаб тушди. Йўлда транспорт ҳаракати тўхтаб қолгани айтилди.


дайжест

Хоразмда боғча тарбиячиси болаларга тарсаки туширгани ҳамда бола қўлига игна киргани юзасидан текширув бошланди

Гурлан туманида боғча тарбиячиси болаларга бир неча бор тарсаки туширгани акс этган видео ва болалардан бирининг қўлига игна киргани сурати тарқалди. Болалар омбудсмани ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилди.


дайжест

«Аёллар кетиш учун куч топиши керак». Диёра Усмонова биринчи турмушида калтаклангани ҳақида гапирди

Тадбиркор Диёра Усмонова марҳум Бобур Усмонов (Алишер Усмоновнинг жияни) билан биринчи турмушида бўлган оиладаги зўравонлик ҳақида гапирди. «Зўравонлик тўрт йил давом этган, мия чайқалиши, кўплаб қонлар ва кўкаришлар пайдо бўлганди», — деди у.


дайжест

Рўйхат: Ҳукумат қарори билан давлат муҳофазасига олинган мозаикалар

Вазирлар Маҳкамасининг март ойидаги қарори билан Ўзбекистон ҳудудидаги 157 та бинодаги мозаика ва паннолар маданий мерос объектлари рўйхатига киритилди ва давлат муҳофазаси олинди. «Газета.uz» уларнинг рўйхати ва манзилларини тақдим этади.


Спорт

дайжест

Ўзбекистонлик бадиий гимнастикачилар Осиё чемпионатида 17 та медаль олди

Тошкентда ўтган бадиий гимнастика бўйича ёшлар ва катталар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон 17 та медални қўлга киритди: 10 та олтин ва 7 та кумуш. Гуруҳ машқи дастурида қизларнинг қўлга киритган олтини Париж-2024 Олимпия ўйинлари йўлланмасини тақдим этди.


дайжест

«Энг асосий вазифамизни бажардик». Тимур Кападзе — Ўзбекистоннинг U-23 Осиё кубогидаги ўйини ҳақида

Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе жамоанинг U-23 Осиё кубогидаги натижалари ва финалдаги Японияга қарши мағлубият ҳақида гапирди.


Жаҳон

дайжест

АҚШ Ғазода уруш бошланганидан бери биринчи марта Исроилга ўқ-дори етказиб беришни тўхтатди — ОАВ

Жо Байден маъмурияти АҚШда ишлаб чиқарилган ўқ-дориларни Исроилга етказиб беришни тўхтатди, деб ёзмоқда Axios. Бу бир марталик кечикишми ёки етказиб беришнинг вақтинчалик тўхтаб қолиши — аниқ эмас. Таъминотнинг тўхтатилиши Исроилда хавотир уйғотди, дея таъкидлади нашр.


дайжест

Исроил Рафаҳ аҳолисини эвакуация қилишни бошлади

Исроил шарқий Рафаҳда жон сақлаётган ўн минглаб ғазоликларни шаҳардаги эҳтимолий ҳарбий амалиётлар фонида гуманитар ҳудудга кўчиб ўтишга чақирди.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!