Ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов 7−12 май кунлари Варшава шаҳрида бўлиб ўтадиган Superbet Rapid & Blitz Poland 2024 турнирида иштирок этади.

Superbet Rapid & Blitz Poland супертурнир бўлиб, соврин жамғармаси 175 минг долларни ташкил қилувчи бу йилги Grand Chess Tour сериясининг биринчи босқичидир.

Турнирда: жаҳон рейтинги етакчиси ва турнирнинг амалдаги ғолиби норвегиялик Магнус Карлсен (рейтинг — 2830, 1-ўрин), ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов (2765, 5-ўрин), ҳиндистонлик Доммаражу Гукеш (2763, 6-ўрин), ҳиндистонлик Эригаиси Аржун (2761, 8-ўрин), хитойлик Вей Йи (2755, 10-ўрин), ҳиндистонлик Рамешбабу Прагнанандҳа (2747, 14-ўрин), голландиялик Аниш Гири (2745, 15-ўрин), полшалик Ян-Кшиштоф Дуда (2733, 18-ўрин), германиялик Винсент Каймер (2726, 26-ўрин), руминиялик Кирилл Шевченко (2677, 56-ўрин) иштирок этади.

Турнир давра бўйича ўтказилади. Рапид бўйича биринчи босқичда ғалаба учун 2 очко, дуранг учун 1 очко, иккинчи босқичда блицдаги ғалаба учун 1 очко ва дуранг учун 0,5 балл берилади.

Рапидда ҳар бир ҳаракат учун 25 дақиқа + 10 сония, блицда — ҳар бир ҳаракат учун 5 дақиқа + 2 сония. Беш кун давомида жами 135 та ўйин бўлиб ўтади.

Аввалроқ Нодирбек Абдусатторов Швецияда бўлиб ўтган TePe Sigeman 2024 турнирида ғолиб чиққан эди.

Grand Chess Tour, нодирбек абдусатторов, шахмат

У, шунингдек, Номзодлар турнирига (FIDE Circuit) саралаш бўйича йиллик рейтингда ҳам биринчи ўринда туради.