9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ 10,11,12 май кунлари Самарқанд — Тошкент — Самарқанд йўналишида «Афросиёб» электропоездининг қўшимча ҳаракатини йўлга қўйди.

Поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

  • 775-сонли Самарқанд — Тошкент йўналиши: Самарқанд 11:11 — Тошкент 13:26.
  • 776-сонли Тошкент — Самарқанд йўналиши: Тошкент 13:51 — Самарқанд 16:05.

Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темирйўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.

Чипталарни нафақат темирйўл чиптахоналаридан, балки электрон тарзда ушбу ҳавола орқали харид қилиш имкони мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, ташкилот аввалроқ пойтахтдан Қаршига ҳам қўшимча поездлар қатнови бўлишини хабар қилганди.