Жанубий Корея автомобилсозлик йўналишида иш бериш бўйича Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилиш истагида эканини маълум қилди. Бу ҳақда камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев билан учрашувда Кореянинг Автомобилсозлик саноати уюшмаси раиси Квак Йонг Чол айтиб ўтди.

Тадбир Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонасида ташкил этилди. Унда ушбу давлат провинцияларидаги автомобилларга техник хизмат кўрсатиш уюшмалари раҳбарлари ҳам иштирок этди.

автомобилсозлик, жанубий корея, ўзбекистон

автомобилсозлик, жанубий корея, ўзбекистон

Мулоқотда Корея автомобилсозлик саноати уюшмаси таркибида 6800 та корхона мавжуд бўлиб, унда 48 000 нафар ходим фаолият олиб бораётгани қайд этилди. Кореяликлар ушбу тармоқда яна йилига 3000 нафар ишчига талаб борлигини айтиб, бу бўйича Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилиш истагида эканини маълум қилди.

Якунда автомобилларга техник хизмат кўрсатиш йўналишида ишлаш истагидаги ўзбекистонликларни қисқа фурсатларда лойиҳага қамраб олишга келишиб олинди, дейилади хабарда.

Аввалроқ ўзбекистонликлар учун Жанубий Кореядаги ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш ва қурилиш соҳасида 37,4 мингта иш ўрни учун танлов ўтказилиши ҳақида ёзган эдик. Таклиф этилаётган соҳаларда ойлик маош ўртача 2000−2500 минг АҚШ долларини ташкил этиши маълум қилинган.