Yunusobod Business City — Тошкентнинг Юнусобод туманида жойлашган инвестиция лойиҳаси. Лойиҳа бизнеснинг барча эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган замонавий мажмуадир. Лойиҳанинг асосий мақсади бизнесни ривожлантириш ва тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш учун қулай муҳит яратишдир.

yunusobod business city, реклама

Тадбирда Тошкент шаҳри ҳокимининг ўринбосари Шароф Раҳмонов сўзга чиқиб, ушбу лойиҳанинг шаҳар ва умуман минтақани иқтисодий ривожлантиришдаги аҳамиятини таъкидлади. Давлат раҳбарининг «Республика ҳудудларида Business City замонавий ишбилармонлик марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (2019 йил 3895-сон) мувофиқ ташкил этилган Yunusobod Business City лойиҳаси шаҳар бизнес инфратузилмасини ривожлантиришнинг янги йўналиши бўлиб, минтақа иқтисодий ўсишининг асосий элементларидан бири бўлишни ваъда қилмоқда.

yunusobod business city, реклама

Yunusobod Business City ҳудудида HighTown турар жой мажмуаси ва 65 минг кв.м майдонга эга савдо маркази жойлашган бўлиб, у Тошкентдаги иккинчи йирик шаҳар савдо маркази бўлишни ваъда қилмоқда. Tashkent City Mall тажрибаси шуни кўрсатадики, йирик савдо марказига эга бўлиш ташриф буюрувчиларнинг катта оқимни таъминлайди ва ҳудуднинг оммавийлигини оширади.

yunusobod business city, реклама

Тадбир давомида Yunusobod Business City дирекцияси томонидан офис бинолари, турар жой мажмуалари ёки тижорат объектлари учун 16 та лот-майдон тақдим этилди:

  • 1 дан 4 гача бўлган лотлар — 0,2313 га;
  • 5 дан 8 гача бўлган лотлар — 0,2300 га;
  • лот 9 — 0,1712 га;
  • 10 дан 11 гача бўлган лотлар — 0,1600 га;
  • 12 дан 13 гача бўлган лотлар — 0,1712 га;
  • 14 дан 15 гача бўлган лотлар — 0,1600 га;
  • лот 16 — 0,1712 га.

Лойиҳанинг асосий жиҳатларидан бири — бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай инфратузилмани яратишдир. Yunusobod Business City маҳаллий ва хорижий инвесторлар томонидан кенг кўламли инвестиция имкониятларини таклиф қилади, иқтисодий ўсишни рағбатлантиради ва янги иш ўринларини яратишга ёрдам беради. Yunusobod Business City таркибидаги 16 та ер участкасини E-auksion электрон аукцион платформаси орқали сотиб олиш мумкин.

Yunusobod Business City инвесторларга қулайлик яратиш мақсадида ер участкаларини тенг улушларда 12 ойга бўлиб-бўлиб тўлашни таклиф этади.

yunusobod business city, реклама

Yunusobod Business City аллақачон барча керакли инфратузилмага эга, хусусан:

  • газ таъминоти;
  • электр таъминоти;
  • дренаж тизими;
  • йўл қопламаси;
  • сув таъминоти;
  • яшил зона;
  • электр транспорт воситаларини зарядлаш станциялари.

Лойиҳанинг ўзига хос хусусиятларидан бири бу Yunusobod Business City ва унинг объектларига сайтдаги виртуал саёҳат орқали онлайн ташриф буюриш имкониятдир. Ушбу инновацион ёндашув манфаатдор томонларга лойиҳа билан батафсилроқ танишиш имкониятини беради.

yunusobod business city, реклама

Yunusobod Business City нафақат инвестиция имкониятини, балки Тошкентни ривожлантиришда янги иш ўринлари яратиш, ҳаёт сифатини яхшилаш ва инвестицияларни жалб этишга кўмаклашишни ваъда бермоқда.

Лойиҳа ва инвестиция имкониятлари ҳақида батафсил маълумот олиш учун (+998) 95−501−70−70 телефон рақамига мурожаат қилиш мумкин.

Сайт: yubc.uz
Facebook: fb.com/YunusobodBusinessCity
Instagram: @yunusobod_bc
Telegram: t.me/yubc_uz

Реклама ҳуқуқлари асосида.