Шавкат Мирзиёев 8 май куни Мудофаа вазирлигининг Марказий ҳарбий клиник госпиталига ташриф буюриб, уруш қатнашчилари ҳолидан хабар олганди. Шунда Сирдарё вилояти ҳокимига уруш қатнашчиси учун уй беришини топширганди.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати «Газета.uz»га маълум қилишича, вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев боёвутлик отахонга Гулистон шаҳридан уй совға қилди.

101 ёшли отахон Ўскан ота Ҳожиманов айни пайтда даволанаётгани боис, хонадон унинг келини ва набираларига топширилди. Шунингдек, ҳоким госпиталда ҳам бўлиб, отахонни табриклади, янги хонадон ҳужжатлари ва калитини берди.

Фото

иккинчи жаҳон уруши, сирдарё вилояти, уй совға қилди

иккинчи жаҳон уруши, сирдарё вилояти, уй совға қилди

иккинчи жаҳон уруши, сирдарё вилояти, уй совға қилди

иккинчи жаҳон уруши, сирдарё вилояти, уй совға қилди