5 май куни Тошкентдаги Next савдо марказида янги Honor of Kings киберспорт йўналиши бўйича турнир финали бўлиб ўтди. HoK University Challengers Cup турнири Ўзбекистон Киберспорт ассоциацияси томонидан Infinix компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилди, мусобақанинг оффлайн босқичида барча иштирокчиларга янги Infinix Note 40 Pro смартфонлари тақдим этилди.

Турнирда:

  1. TUIT жамоаси ғалаба қозонди.
  2. иккинчи ўринни SS POT жамоаси эгаллади.
  3. учинчи ўринни Webster Eagles жамоаси эгаллади.

level-infinite, реклама

Чемпионлар пул мукофотидан ташқари, HoK Open Series 2024 расмий турнирида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритди.

level-infinite, реклама

Мусобақада Тошкентдаги турли олий ўқув юртлари ва мактаблардан талабалар иштирок этди. Мусобақалар 5 га 5 форматда ўтказилди, финал босқичи эса МДҲнинг расмий Honor of Kings каналида жонли эфирда намойиш этилди.

level-infinite, реклама

Ўзбекистон Киберспорт ассоциацияси мамлакатда киберспортни янада ривожлантириш, янги ва оммабоп киберспорт интизомлари бўйича шу каби турнирлар ўтказишни режалаштирмоқда.

Телефон: (+998) 90−358−08−38.

Ўзбекистон Киберспорт ассоциацияси: @uca.uz
Honor of Kings: @honorofkings_cis

Реклама ҳуқуқлари асосида.